Вазиятни тасаввур қилиш қийин эмас: столда ўтириб, компьютерда узоқ вақт давомида ҳамда катта куч сарфлаб ишлайсиз. Кейин иш якунланади ёки танаффус қилиш вақтида сайр қилишга қарор қиласиз. Тўсатдан ўрнингиздан турасиз-у, кейин ғайриоддий бир нарса содир бўлади: бош айлана бошлайди, кўз олди қоронғилашиб, ҳатто йиқилиб тушадигандек туйилиши мумкин. Бундай вазиятда кўз пирпираб, қўл билан дуч келган жойни ушлайсиз. Бир неча дақиқадан сўнг пайдо бўлган аломатлар тезда йўқолади. Wday нашри қуйида бунинг сабабини маълум қилди.

Фото: Wday

Кўз олди қоронғилашиши ва бош айланишидан ташқари одам бошқа бир қатор аломатларга дуч келиши мумкин. Масалан:

  • заифлик;
  • қулоқда шовқин пайдо бўлиши;
  • терлашнинг кўпайиши (совуқ тер);
  • рангпарлик;
  • оёқда тура олмаслик;
  • бошдаги оғирлик;
  • вақт ва маконни унутиш;
  • ақлий фаолиятнинг пасайиши;
  • кўнгил айниши.

Одатда бундай ҳолат тахминан 3-4 сония давом этади, лекин баъзи ҳолларда қисқа муддат давомида онгни ҳам йўқотиш мумкин.

Кўз олдининг кескин қорайиши ва бош айланиши сабаблари

«Бош айланиши ва кўз ўнги қорайиши мияда аноксия пайдо бўлиши билан боғлиқ, яъни кислород мияга етиб бормайди, — дейди Наталя Ахтямова. — Бу организмнинг позицияси ва томирлардаги босим кескин ўзгарганлиги сабабли содир бўлади, натижада қон босимининг пасайишига олиб келади».

Шунинг учун қон мияга етиб бормайди. Жуда сезгир жойлар оптик нервлар ва миянинг кўриш учун масъул бўлган қисмидир. Шунинг учун кўз олди қоронғулашади ва ҳатто қисқа муддат давомида онг функцияси тўхтатиши ҳам кузатилади. Бунинг сабаби босим билан боғлиқ муаммо ҳам бўлиши мумкин, чунки юқори босимда ҳам кўз олди қораяди.

Бошқа сабабларга қуйидагилар киради:

  • ҳиссий ёки доимий стресс;
  • кучли жисмоний фаоллик;
  • витамин ва озуқа моддаларининг етишмаслиги;
  • қондаги гемоглобин даражасининг кўтарилиши;
  • эндокрин тизим касалликлари (масалан, қандли диабет);
  • ҳомиладорлик;
  • сувсизланиш;
  • ортиқча ишлаш;
  • миядаги яллиғланиш жараёнлари;
  • баландликка чиқиш.

Эътибор беринг, фақат шифокор бир қатор текширувлардан сўнг сабабни аниқлаб, ташхис қўйиши мумкин. Шунинг учун, таърифланган белгиларнинг тез-тез пайдо бўлганда жиддий касалликлар эҳтимолини истисно қилиш учун малакали мутахассисга мурожаат қилиш керак.