Оддий атирсовун пойабзалдаги ёқимсиз ҳиддан халос бўлишга ёрдам беради, бу ҳолат кўплаб инсонларни безовта қилади ва улар учун жиддий муаммога айланади.

Ҳеч кимга сир эмаски, кийим-кечак ёқимли ҳидга эга бўлиши учун шкафга хушбўй совун қўйилади. Худди шу каби бу совун пойабзалдаги ҳиддан қандай қилиб тезда қутулиш ҳақидаги савол пайдо бўлганда ёрдам беради.

Уйга келганингиздан кейин дарҳол оёқ кийимингизни ечиб унинг ичига совун солинг. Уни бир кечада шундай ҳолатда қолдирган маъқул, агар сизда кўп вақт бўлмаса, камида бир неча соат қолдириш кифоя қилади.

Фото: «Главред»

Ёқимсиз ҳиддан халос бўлиш учун оддий хушбўй ҳидга эга совун ва турли хил парфюмерия қўшимчалари мавжуд бўлган вариантлардан фойдаланиш мумкин. Совундан фойдаланганингиздан сўнг у нафақат ёқимсиз ҳиддан қутулишга, балки пойабзалдан ўзингизга ёққан ҳид таралишига ёрдам беради.

Бундай лайфхак нафақат вақтни, балки энергияни ҳам тежайди, чунки яна оёқ кийимни ювиш шарт бўлмайди. Бу оёқ кийимларнинг ҳолатини ҳам сақлаб қолади, чунки тез-тез ювиш пойабзалга жиддий зарар етказиши мумкин.

Мавзуга доир: