Баъзида маълум бир озиқ-овқат комбинацияси зарарли бўлиши мумкинлигини аниқлаш осон. Аммо фойдали бўлган маҳсулотлардан таом тайёрлаш кера бўлса-чи? Сифатларини йўқотадиган ва аралашиш вақтида организмга зарар етказадиган таркибий қисмлар мавжуд. Marie Claire нашри ана шундай аралашмадан бир қанчасини маълум қилди.

Фото: Marie Claire

Сув ва овқат

Фото: Marie Claire

Сув куч манбаи ва кундалик рационнинг ажралмас қисмидир, лекин уни овқатдан ташқари исталган вақтда ичиш мумкинлигини унутмаслик лозим. Гап шундаки, сув ошқозон кислотасини суюлтиради, уларсиз овқат ҳазм қилиш жараёни амалга ошмайди. Шу сабабли озуқа моддаларининг парчаланиши секинлашади ва узоқроқ давом этади, бундан ташқари, қоринни шиширади. Агар кўп миқдорда сув ичилса, унда ошқозоннинг кислоталилиги ўзгаради. Соғлом ошқозон-ичак тизимида барча озиқ-овқат парчаланади ва озуқа моддалари сўрилади. Мутахассислар овқатдан ярим соат олдин сув ичишни маслаҳат беради, бу ҳазм жараёнига халақит бермайди, қолаверса, ортиқча овқатланишдан қочишга ёрдам беради.

Асосий таомдан кейин мевалар

Фото: Marie Claire

Овқат ҳазм қилиш тизимидаги энг ёмон хатолардан бири бу таомни мева билан якунлашдир, айниқса шафтоли ёки банан билан. Гап шундаки, мевалар оддий шакарни ўз ичига олади ва оқсил, ёғ ва крахмалларга қараганда тезроқ сўрилади. Шунинг учун фруктоза ошқозонга жойлашиши ва бир зумда ҳазм бўлиши мумкин эмас, бу организмда ноқулайлик туғдиради.

Банан ва сут

Фото: Marie Claire

Кўпчилик болалигиданоқ бананли коктейлни ичишни яхши кўради, аммо, афсуски, бу организмга умуман фойда келтирмайди. Бу комбинация энг кўп заҳарли моддалардан биридир, шунинг учун у ноқулайлик ҳисси пайдо бўлишига олиб келади, мия фаолиятига таъсир қилиши мумкин. Аммо бананни сут билан бирлаштириш хавфи маълум бўлса, аралашмага яшил кардамон, долчин кукуни ёки мускат ёнғоғи қўшилса, нохуш оқибатлар хавфини камайтириш ва овқат ҳазм қилишни меъёрлаштиришга ёрдам беради.

Тухум ва қовурилган гўшт

Фото: Marie Claire

Кўпчилик севадиган нонуштани овқат ҳазм қилиш тизими учун яхши комбинация деб атаб бўлмайди. Ҳар қандай қовурилган гўшт ва тухум юқори оқсилли таркибга эга бўлган комбинациядир, шунинг учун организмга бундай оғир таомни ҳазм қилиш учун анча вақт керак бўлади. Шунчаки маҳсулотлардан бирини сабзавот ёки енгил маҳсулот билан алмаштириш тавсия этилади. Ёки биринчи навбатда, тухум, бир мунча вақт ўтгач гўшт истеъмол қилиш мумкин.

Мевали йогурт

Фото: Marie Claire

Кўпинча тўғри овқатланишга ҳаракат қилаётганлар газакни янада тўйимли қилиш учун йогуртга мева қўшади. Аммо соғлом комбинация каби кўринадиган мазали ичимлик аслида бутунлай бошқача бўлиб чиқади. Оқсилга бой йогурт фруктоза билан ўзаро таъсирга киришганда, организмга зарарли таъсир кўрсатади: у ичакдаги соғлом бактерияларни йўқ қилади, токсинларнинг кўп ишлаб чиқарилишига ва ҳатто аллергияга олиб келади. Шунинг учун уни баъзида фақат асал, долчин ёки майиз билан бирлаштириш тўғрироқдир.

Шарбат ва донли маҳсулотлар

Фото: Marie Claire

Кун бўйи энергия берадиган мазкур аралашмани тайёрлашдан кўра осонроқ нарса йўқ. Маълум бўлишича, бу комбинация фойдадан кўра кўпроқ зарар келтиради ва ноқулайлик ҳисси пайдо бўлишига олиб келади. Шарбатнинг кислоталилиги углеводларни парчалайдиган фермент фаоллигини пасайтиради, бу эса салбий оқибатларга олиб келади.

Пицца ва газланган ичимликлар

Фото: Marie Claire

Кўпчилик севиб истеъмол қиладиган комбинация. Пицца таркибидаги углеводлар оқсил ва крахмал билан биргаликда ҳазм қилиш учун кўп энергия талаб қилади. Газли ичимлик таркибида кўп миқдорда шакар бўлганлиги сабабли ҳазм қилиш жараёни янада секинлашади. Шунинг учун ҳам бу комбинация ноқулайлик ва ошқозонда оғриқни келтириб чиқаради.

Пишлоқ ва ловия

Фото: Marie Claire

Бу комбинация Мексика ошхонасида энг машҳур егуликлардан бири ҳисобланади. Бироқ бу нафақат қоринни газ билан шиширади, балки бошқа овқат ҳазм қилиш муаммоларига ҳам олиб келиши мумкин, айниқса рецептда гуакамол ёки аччиқ соус мавжуд бўлса. Бу таом, албатта, овқат ҳазм қилиш тизими заиф одамлар учун мос эмас.

Лимон ва йўталга қарши дори

Фото: Marie Claire

Йўтал сиропи ва лимонли чой — кўпчилик даволанишда ушбу услубни қўллайди. Аммо шуни ёдда тутиш керакки, бу комбинация билан лимонлар декстрометорфанни парчаланиши учун зарур бўлган ферментларга тўсқинлик қилади. Худди шу нарсани статинлар, холестерин даражасини пасайтириш учун ишлатиладиган дориларга ҳам тегишли. Агар дори парчаланмаса, у қон оқимида тўпланиб, турли хил ножўя таъсирларни келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун, дори воситалари билан тажриба ўтказмаслик керак ва уларни шифокорнинг кўрсатмалари ва рецептларига мувофиқ қабул қилиш лозим.

Мураббо билан оқ нон

Фото: Marie Claire

Баъзан нонушта қилиш учун бундай оддий ва мазали десертга мурожаат қилмасликнинг иложи йўқ. Аммо нон ва мураббо кунни бошлаш учун яхши танлов эмас, чунки бир неча соатдан кейин янада кўпроқ овқатланиш истаги пайдо бўлади . Албатта, шакар ва оқсил бирикмаси ортиқча овқатланишга олиб келади, чунки организм керакли таркибий қисмларни олишга ҳаракат қилади. Нонуштага оқсил ва соғлом ёғларни, масалан, авокадоларни қўшиш тавсия этилади.

Картошка фри ва гамбургер

Фото: Marie Claire

Кўпинча картошка фри ва гамбургер ажойиб комбинация сифатида севиб тановул қилинади. Бу маҳсулотлар таркибида трансёғлар (тўйинмаган ёғларнинг ёмон ҳазм бўладиган тури) мавжуд бўлиб, натижада қондаги қанд миқдори пасаяди, чарчоқ ва уйқуни пайдо қилади. Шунинг учун ушбу комбинациянинг ҳар бирини алоҳида истеъмол қилиш тавсия этилади.