Организм шундай яратилганки, унга ҳамиша озиқ-овқат ва ичимлик керак бўлади, акс ҳолда унинг фаолиятида жиддий бузилишлар юзага келади. Гормонлар — метаболизм ва физиологик функцияларни тартибга солиш учун эндокрин без ҳужайраларида ишлаб чиқариладиган биологик фаол моддалар бўлиб, улар озиқ-овқат сўровларини тўғри етказиб бериш учун жавобгардир, деб ёзади Elle.

Фото: Pinterest

Бироқ иштаҳа ҳар доим ҳам бир хил бўлавермайди, у баъзида шунчаки шафқатсизларча ҳужум қилади, баъзида эса деярли бўлмайди. Бу ҳодисанинг орқасида, асосан, махсус гормонлар — лептин ва грелин томонидан бошқариладиган мураккаб метаболик жараёнлар мавжуд бўлиб, улар мияга очлик ва тўқлик ҳиссини билдиради. Соғлом овқатланишга ўтмоқчи бўлганлар ва вазнда керакли барқарорликка эришишни истаганлар ушбу гормонлар ҳақда кўпроқ маълумотга эга бўлиши мумкин.

Лептин нима?

Ёғ тўқималари томонидан ишлаб чиқарилган бу пептид гормони энергия алмашинуви ва вазнни тартибга солади ва иштаҳани бостиради. Хулоса шуки, организмдаги ёғ миқдори қанча кўп бўлса, лептин шунчалик кўп чиқарилади. Бундан ташқари, аёл организмида менструал функцияни тартибга солиш учун жавобгардир (лептин даражасининг кескин пасайиши билан овуляция ва ҳайз кўриш тўхтайди). «Тўқлик гормони» ёғ тўқималари ҳужайралари (адипоцитлар) томонидан чиқарилади ва қон орқали мияга етказилади. Лептиннинг етарли миқдори назорат марказига етганда, организм овқатга муҳтож эмаслигини билдиради ва тўқлик ҳисси пайдо бўлади.

Грелин нима?

Асосан ошқозон шиллиқ қавати ҳужайралари томонидан ишлаб чиқарилган бу гормон лептин антагонисти бўлиб, у мутлақо тескари таъсир кўрсатади. Қон ва мияга кирганда очлик ҳисси пайдо бўлади ва овқатланишдан кейин очлик гормонининг чиқарилиши камаяди. Шундай қилиб грелин, лептин каби организм вазнини тартибга солувчи функцияларни бажаради, доимо сақланадиган моддаларнинг нормал даражасини назорат қилиб туради.

Уларни қандай бошқариш мумкин?

Махсус рецепторлар доимий равишда лептин ва грелин даражасини ўлчайди. Шунга кўра, гормонал сигналларда узилишларга йўл қўймаслик учун тўғри режим ва овқатланиш ҳақида ғамхўрлик қилиш керак. Овқатланиш ҳақида гап кетганда, клетчаткалар асосий ҳамкордир. Клетчатка узоқ вақт давомида овқат ҳазм қилишни рағбатлантиради, ичакдаги фойдали бактерияларнинг ўсиши ва кўпайишига ҳисса қўшади, бу эса, ўз навбатида, ортиқча углеводлардан халос бўлишга ёрдам беради ва вазн ортмайди.

«Ортиқча вазннинг сабаби туғма гормонал касалликлар бўлиши мумкин, аммо кўпчилик нотўғри турмуш тарзи туфайли бундай муаммога дуч келади, деб тушунтиради эндокринолог Марина Аветисян. — Соғлом турмуш тарзининг гормонал мувозанатга ижобий таъсир кўрсатадиган ҳеч қандай сир йўқ. Режим, машқлар, тўғри овқатланиш гормонларга тўғри ишлашга ёрдам беради. Нонушта қилиш, ётишдан 3 соат олдин кечиктирмасдан кечки овқатни етарлича қабул қилиш лозим. Қайта ишланган маҳсулотлар миқдорини камайтириш, ширинликларга бўлган муҳаббат билан курашиш ва соф шаклда шакарни истеъмол тақиқлаш зарур».

Инсулин нима?

Лептин ва грелиндан ташқари, овқатланиш хатти-ҳаракати билан боғлиқ бошқа муҳим гормонлар ҳам мавжуд. Ошқозон ости бези томонидан ишлаб чиқарилган инсулин улар орасида ажралиб туради, чунки у қонда шакар даражасини пасайтирадиган организмдаги ягона гормон. Инсулиннинг асосий мақсади — углевод алмашинувини тартибга солиш, хусусан, организмдаги глюкозадан фойдаланиш. Аммо у ёки бу тарзда инсулин метаболизмнинг барча турларига таъсир қилади.

Углеводлар оғизда парчаланади, оқсил парчаланиши ошқозонда бошланади ва ёғлар ўн икки бармоқли ичакда ҳазм қилинади. Бу шуни англатадики, организм деярли доимо овқат ҳазм қилиш билан банд бўлиб, қонда глюкоза чиқиши ва унинг сўрилиши учун инсулин ишлаб чиқарилиши билан бирга кузатилади. Тартибсиз овқатланиш одатига бўйсуниш ва газакларни тўхтовсиз истеъмол қилиш ошқозон ости бези доимий равишда қон глюкозасининг ўзгаришига жавоб беришга мажбур бўлади. Ҳаддан ташқари зўриқиш ҳам инсулин ишлаб чиқаришдаги носозликларни келтириб чиқариши мумкин, бу глюкозанинг етарли даражада сўрилмаслиги билан боғлиқ ва бу ҳолатга бепарволик иккинчи тоифа қандли диабетни келтириб чиқаради.

«Вазнидан хавотирда бўлганлар ва диабет ҳақида ўйлайдиганлар ўзларининг турмуш тарзини салбий омиллар учун қайта кўриб чиқишлари керак», — дейди мутахассис. Парҳез ва жисмоний фаолият тушунарли, аммо глюкоза миқдорини барқарорлаштириш учун чекишни тўхтатиш, спиртли ичимликларни камайтириш, етарли миқдорда Д витамини олиш ва етарлича ухлаш муҳимдир, чунки уйқу етишмаслиги инсулин қаршилиги ривожланиш хавфини оширади. Энг муҳими, овқатлар орасида камида 4-5 соат давомида газак ва ширин ичимликлардан сақланиш лозим. Ушбу қоидаларга риоя қилиш, албатта, қонда шакар даражасини пасайтириш, умумий гормонал мувозанат ва барқарор вазнга эришишга олиб келади.