Ошхона мукаммал тоза бўлса, қанчалар ёқимли — идишлар ювилган, раковина ва стол усти тоза, плита ва печда бир томчи ҳам ёғ йўқ. Бироқ ошхонада кўп йиллар давомида муҳокама қилинадиган яна бир нарса бор. AdMe нашри ошхона сочиғини қанчалик тез-тез ўзгартириш кераклиги ҳақда бекажонлар учун ажойиб тавсиялар билан бўлишди.

Сочиқда турли хил нарсалар артилса, унда бактериялар кўпайиб боради.

Фото: AdMe

Ошхона сочиқларида юзлаб бактериялар яшайди. Улардан баъзилари мутлақо зарарсиз бўлиши мумкин, баъзилари эса ҳатто заҳарланишга олиб келади. Патогенларнинг сони ва кўпайиш тезлигига кўплаб омиллар таъсир қилади. Сочиқни қандай ишлатиш, албатта, муҳим. Агар у билан ҳамма нарсани артилса, бундай мато тезроқ ифлосланади.

Нам ва иссиқ муҳит бактериялар ривожланиши учун ажойиб жой.

Фото: AdMe

Намлик бактерияларнинг кўпайишини рағбатлантирадиган яна бир омил. Ошхона нам ва иссиқ бўлса, тезроқ кир тўпланади. Яъни, сочиқ билан идишларни артиб, кейин иссиқ печка яқинига осиб қўйиш нотўғри фикрдир. Агар сочиқда ёқимсиз ҳид пайдо бўлса, демак, бактериялар аллақачон юзада кўпаймоқда, уни ювишга юбориш вақти келди.

Кўп гўшт ва балиқ истеъмол қилинса, сочиқни тез-тез алмаштириш керак.

Фото: AdMe

Тадқиқотга кўра, стафилококклар кўп болали оилаларда фойдаланадиган сочиқларда учрайди. Ва Э. cоли бактерияси эса кўп гўшт пишириладиган ошхоналарда яшайди. Бу бактериялар заҳарланишга олиб келиши мумкин: қайт қилиш, ҳазм жараёнининг бузилиши, иситма, қорин оғриғи. Ошхонада балиқ ёки товуқ бўлса, дарҳол матони ювишга юборишга арзийди. Сотиб олинган гўшт етарлича синовдан ўтмайди, яъни ундаги бактериялар янада хавфлироқ бўлиши мумкин.

Оддий сочиқни қоғоз сочиқ билан алмаштиринг

Фото: AdMe

Мато сочиқларини қоғозга алмаштириш жуда яхши танловдир. Ошхона салфеткалари тозалаш, стол ёки тахтакачни тозалаш учун ишлатилиши мумкин. Қайта ишлатиладиган сочиқлардан фақат идиш-товоқ ва бошқа тоза нарсалар учун фойдаланган маъқул. Қоғоз салфеткалар деярли қайта ишланмайди. Шунинг учун рулон салфеткадан тежамкорлик билан фойдаланиш мумкин.

Қоғоз сочиқлардан фойдаланишни истамасангиз, ошхонада мато сочиқлар бўлсин.

Фото: AdMe

Гўштни майдалагандан кейин тахтакач худди шу мато билан артилиб, кейин қўл артилади. Натижада энг хавфли бактериялар организмга осонгина кириб боради. Шунинг учун қўл, гўшт ва идиш-товоқлар учун алоҳида сочиқ ишлатиш тавсия этилади.

Сочиқни юқори ҳароратда ювинг

Фото: AdMe

Ҳатто ювилган ошхона сочиқларида ҳам тадқиқотчилар бактерияларни топди. Олимлар ўтказган тадқиқотда 100 дона сочиқни оилаларга тарқатди ва бир ойдан кейин олиб кетди. Бу ой давомида сочиқни хоҳлаганча кўп марта алмаштириш ва ювиш мумкин эди. 50 дан ортиқ намуналарда, ҳатто ювилганидан кейин ҳам патогенлар топилган. Хавфсиз бўлиш учун сочиқни энг юқори ҳароратда, камида 60 даражада ювинг.

Эскирган матоларга ачинманг.

Фото: AdMe

Агар сочиқ ташқи ёрқинлигини йўқотган бўлса ва умуман ювилмагандек кўринса, уни алмаштириш вақти келган. Буни йилига бир марта қилган яхшироқ. Эстетик компонентга қўшимча равишда, вақт ўтиши билан мато намликни ютувчи хусусиятларини йўқотади.