Ҳатто парҳез тутаётганлар ҳам баъзи мева ва резаворларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиши керак. Бир томондан улар ширинликларга қараганда анча фойдали, бошқа томондан, уларга тобе бўлиб қолмаслик керак, чунки уларда ҳам шакар миқдори жуда кўп. «Lisa.ru» нашри таркибида шакар миқдори юқори бўлган мева ва резаворлар рўйхатини тақдим этди.

Фото: Pinterest

Ушбу мева ва резаворларни ҳатто вазн йўқотишда ҳам истеъмол қилиш мумкин, аммо кўп эмас. Энг муҳими, уларни ширинликлардан кўра соғломроқ деб ўйлаб, ўрганиб қолмаслик керак. Бу мутлақо тўғри эмас, чунки улар жуда кўп миқдорда шакарга эга.

Манго

Унинг таркибида клетчатка ва бошқа кўплаб фойдали моддалар мавжуд. Аммо шакар ҳам бор — масалан, битта мангода 46 грамм шакар бўлиб, вазнни камайтиришни истаганлар учун яхши танлов эмас.

Узум

Бундай резаворларнинг бир қисми тахминан 23 грамм шакарни ўз ичига олади. Унинг шифобахш хусусиятлари талайгина, агар меъёрида истеъмол қилинса.

Гилос

Бир стакан гилосда 18 грамм шакар бор. Мева орқали қанча шакар истеъмол қилишни ҳисобга олиб, рационга киритиш мумкин. Шунинг учун ҳам уни тановул қилишда меъёрга эътибор қаратиш зарур.

Нок

Битта ўртача нокда 17 грамм шакар бор. Агар шакар истеъмолини камайтиришга ҳаракат қилсангиз, уни тўлиқ истеъмол қилмаслик зарур. Фақат бир нечта бўлакларни ёғсиз йогурт ёки салатга солиш тавсия этилади.

Тарвуз

Ушбу меванинг ўртачасида 17 грамм шакар мавжуд. Шу билан бирга, у сувга бой ва электролитлар деб аталадиган махсус минералларни ўз ичига олади. Аммо уни умуман рад қилмаслик керак, шунчаки бир ёки икки бўлак билан чекланиш кифоя.

Анжир

Иккита ўртача анжир 16 грамм шакарни ташкил қилади. Анжирдан бирданига кўп истеъмол қилиш натижасида шакар миқдори ошиб кетади.

Банан

Битта ўртача банан таркибида 14 грамм шакар мавжуд. Унинг ярмини бир стакан сули ёрмасига қўшиш мумкин.

Шакар миқдори кам бўлган мева ва резаворлар

Фото: «Lisa.ru»

Ушбу мева ва резаворларни шакар миқдоридан қўрқмасдан истеъмол қилиш мумкин.

Авокадо. Унинг таркибида атиги 1,33 грамм шакар бор. Аммо шуни ёдда тутиш керакки, у юқори калорияли мева ҳисобланади, шунинг учун уни ҳар куни истеъмол қилмаслик керак.

Малина. Резавор таркибида кўп миқдорда клетчатка мавжуд — бир стакан малинада 8 грамм клетчатка ва атиги 5 грамм шакар бор. Клетчатка овқат ҳазм қилиш учун фойдалидир ва узоқ вақт давомида тўқлик ҳиссини беради.

Қовун. Унинг таркибида 5 грамм шакар ва 23 калория мавжуд.

Қулупнай. Бир стакан қулупнай таркибида атиги 7 грамм шакар бор. Ушбу мавсумий маҳсулотдан тўйиб истеъмол қилиш мумкин.