Баъзан тунги уйқу вақтида турли хил машғулотлар билан банд бўлиш ташқи кўринишга таъсир қилади ва бундай ҳолатларда юз шиши, кўз қизариши ва унинг пастки қисмида қора доғлар юзага келиши кузатилади. Бироқ баъзи гўзаллик сирлари сизни бундай муаммолардан дарҳол халос этиши мумкин, қуйида шу ҳақда маълумот берилади.

Фото: Marie Claire

Будилник чалинганидан сўнг

Кўзингизни юмганингиздан кейин бир дақиқа ҳам ўтмай будилник аллақачон янги иш куни бошланганини билдирди. Бундай ҳолатларда бор кучингизни тўплаб ётоқхонадан чиқишингиз керак. Қувват олиш ва етарлича энергия тўплаш учун C витамин керак бўлади. Иложи бўлса, ҳар кунни бир стакан лимонли сув билан бошлаган маъқул. Яна бир фойдали нарса аччиқ лимонли,  шакарли қора чой бўлиб, у танага қаҳва каби уйғонишга ёрдам бермайди, бироқ организмга енгилроқ таъсир қилади.

Бирор-бир муҳим ишни ҳал қилувчи инсонлар учун совуқ душ жуда мос келади. Уйқу йўқолади — қон айланишининг тезлашуви юздаги чарчоқ белгиларини тезда йўқ қилади.

Эрталаб спорт билан шуғулланиш куннинг ажойиб бошланишига хизмат қилади. Югуриш ёки бошқа жисмоний фаолият турларидан сўнг, энергия ортади ва бу янада кўпроқ ҳаракат қилишга шароит яратади.

Фото: Marie Claire

Ортиқча макияжсиз

Кўпгина қизлар уйқусизлик асоратларини меъёридан ортиқ косметика билан яширишга уриниб хато қилади. Бу ҳолат ҳар доим тескари таъсир кўрсатади — тональ крем қатлами фақатгина терининг хиралашганини ва ажинларини кўрсатади ва ҳорғин юздаги ёрқин бўялган кўзлар тушкун таассурот қолдиради.

Кўз остидаги қора доғлар ва шишларга қарши курашда коллагенли ёстиқчалар, гиалурон кислотаси ва B5 витамини жуда яхши ёрдам беради. Вазият қатъийроқ ҳаракатни талаб, доғлар ва шишларни тўғри яшириш воситаларидан фойдаланинг. Бироз пудра, лаб бўёғи ва кам бўялган кирпиклар — бу сизга эрталабки бўяниш учун етарли бўлади.

Яна бир сир — образни кўзойнак билан тўлдириш ҳисобланади. Ушбу аксессуар узоқ вақтдан бери замонавий гўзаллик арсеналида фойдаланиб келинади. Кўзойнаклар ташқи кўринишни ўзгартиради, бироқ, энг муҳими, кўзлар остидаги эрталабки шиш, доғларни яширади. Бироқ қуёшдан сақловчи кўзойнаклар билан уларни яшириш  — нотўғри шароитда кўзойнаклар орқали яширилган юз нимадир жойида эмаслигини англатади.

Ҳар доим сиз билан

Ҳар доим ёнингизда олиб юрадиган нарсалар мавжуд. Масалан, бунга биринчи навбатда кўз томчилари киради. Уларни тез-тез қўллаб бўлмайди, бироқ зарур бўлган вазиятларда қизаришни кетказиш ва кўзларнинг ёрқин кўриниши учун бу восита ҳақиқий нажот бўла олади.

Чарчоқ белгиларидан халос бўлишда контрастли компресслар жуда фойдали ҳисобланади. Бунинг учун иккита идиш олинади — бирига музли сув, иккинчисига қайноқ сув қуйилади. Суюқлик юзга намланган мато орқали қўлланилади. Уни 5 дақиқа давомида қўллаш юзда қизариш пайдо қилади.

Ҳар доим тетикланиш учун сумкада термал сув олиб юриш керак. Ўзингизга мос келадиган тўғри танловни қилишингиз лозим. Баъзи спрейлар кўпроқ кальций, бошқалари натрий ёки селенга эга бўлади. Таркибида тузи кўп бўлган воситалар теридаги ёғ миқдорини камайтиради. Қуруқ тери учун таркибида тузи оз бўлган воситалар маъқулроқ.

Фото: Marie Claire 

Нафас олинг

Ёга билан шуғулланиш нафас олишнинг яхшиланиши хизмат қилади. Ёгада нафас олиш фикрлашнинг жисмоний қисми, фикрлаш эса нафаснинг руҳий қисми деб қаралади. Ҳар бир фикр нафас олиш ритмини ва ҳар бир нафас фикрлаш ритмини ўзгартиради.

Кайфиятни кўтаришга ёрдам берадиган кўплаб нафас олиш машқлари мавжуд. Масалан, қуйидаги машқ полда оёқларини ёйиб ўтириб, орқа томонлама текис, қулай ўтирган ҳолда амалга оширилади. Буруннинг ўнг тешигини ўнг қўлнинг бош бармоғи билан ёпинг ва чап бурун тешигидан нафас олинг. Кўкрагингизга эмас, қорнингиздан чуқур нафас олинг. Нафас олгач, нафасингизни қисқа вақт ушлаб туринг. Ўнг бурун тешигидан нафас олинг, чапни ўнг қўлнинг кичик бармоғи ва бошқа бармоқ билан ёпинг. Биринчи учта жараённи такрорланг, бу сафар ўнг бурун тешигидан нафас олишдан бошланг (буруннинг чап тешигини кичик бармоғингиз ва бошқа бармоғингиз билан ёпинг). Ушбу нафас олиш машқлари атиги 5-10 дақиқада бажарилиши керак ва бу сизга бутун кун учун етарли куч беради.

Мавзуга доир: