Сурункали чарчоқ нимадан келиб чиқади ва бунга буйрак усти безларининг қандай алоқаси бор? Эндокринолог Елена Пшинник қуйида ушбу саволга жавоб берди, деб ёзади Marie Claire.

Фото: Pinterest

«Мен касаллик тарихини ёзмайман. Аксинча саломатлик тарихини ёзаман, — дейди эндокринолог Елена Борисовна Пшинник ўз фаолияти ҳақида.

— Сурункали чарчоқ бугунги кунда одамлар эндокринологга мурожаат қиладиган биринчи рақамли муаммодир. Эрталабдан куч етишмовчилиги ҳолати дарҳол пайдо бўлиб қолмайди. Бу ҳолат баъзан ўша дақиқадан беш йил олдин шакллана бошлайди.

Ишга кирган қизни тасаввур қилинг: унга ҳаммаси ёқади, қизиқади ва уддалайди. У кунига 24 соат — байрам ва дам олиш кунларисиз ишлайди, ҳатто таътилда ҳам телефон орқали фаолият юритади. Натижада нима юз беради? Биринчидан, кортизол (тетиклик ва энергия гормони) юқори даражада ажралиб чиқади, қизнинг эса жуда яхши ишлаётганига гувоҳ бўлиш мумкин ва у жуда малакали менежер ҳисобланади. Аммо бундай кортизол фаолияти организмдаги умуман оптимистик бўлмаган бошқа жараёнларни, шу жумладан оксидловчи стрессни келтириб чиқаради. Бунда эркин радикаллар миқдори антиоксидантларникидан ошиб кетади. Вазият нотўғри овқатланиш, чекиш, уйқусизлик билан жиддийлашади. Бора-бора кортизол тугайди ва агар аввал энергия кечқурун соат бешдан кейин камайган бўлса, энди улар ўн иккидан кейин ғойиб бўлади. Шундай қилиб уйқусизлик бошланади, мияда айланаётган фикрлардан қочиб қутулиб бўлмайди ва кечаси уйғониб кетиш одатий ҳолга айланади.

Аммо ушбу муаммодан яширинмаслик, балки буларнинг барчасини ҳал қилиш ва ҳаёт сифатини тубдан ўзгартириш мумкинлигини тушуниш лозим. Асосийси, шифокорга ўз вақтида мурожаат этишдир. Курсни муваффақиятли тугатган беморлардан бири шундай дейди: «Мен турмуш ўртоғимни телба, болаларни ҳам ундан қолишмайди, деб ўйлардим. Аммо муаммо менда эканлиги маълум бўлди».

Эндокринолог сифатида мен беморларни даволамайман, балки йўқолган ресурсларни тиклайман. Бугун кунда ҳаммамиз ресурслар билан яшамаймиз, чунки уларни сарфланиб бўлган.

Мендан тез-тез сўрашадиган нарса — она ва бувиларимиз ҳақиқатан ҳам бошқача ҳолатда эканлиги ҳақида. Ушбу саволга албатта, деб жавоб бераман.

Бунинг сабаби замонавий одамлар ўзларини янгиликлар билан кўмиб ташлаган. Бугунги кундагидек маълумотга эга бўлмаганлиги сабабли улар менопаузани ҳеч бўлмаганда буйрак усти безлари ишлаган ҳолда бошдан ўтказган ва бу мазкур даврни енгилроқ ўтишига ёрдам берган.

Сурункали чарчоқ ва буйрак усти безлар орасидаги алоқа узвий эмас, аммо профессионал бўлмаганлар учун тушунарсиз бўлиши аниқ. Содда қилиб айтганда, қабул қилинаётган маълумотларнинг кўплиги билан бевосита мия томонидан бошқариладиган буйрак усти безларининг гормонини тугатишга эришамиз. Мияда (гипоталамусда), турли манбаларга кўра, инсоннинг психо-эмоционал ҳолати учун жавоб берадиган гормон бўлган дофамин ишлаб чиқарадиган 8 дан 15 минггача ҳужайралар мавжуд. Дофамин жуда оз, шунинг учун уни асраш керак.

Биз нима қиламиз? Телефонсиз ҳатто беш дақиқани ҳам хотирам ўтказа олмаймиз. Янги нарсаларни кўришимиз билан сўнгги дофамин чиқарилди. Натижада мия буйрак усти безларига кортизол ҳақида сигнал беради, токи янгиликлар лентасини томоша қилар эканмиз, назоратсиз кортизол бутун организмни айланиб чиқади. Ҳамма кортизол чиқариб ташлангандан кейин, биз қайси энергия захираси ҳисобига яшаймиз? Тугаган кортизолни тиклаш учун баъзан йиллар керак бўлади. Шунинг учун маълумот оқимини дозалаш ва фильтрлаш, тўғри дам олиш ва сифатли уйқуни режалаштириш жуда муҳимдир. Ётишдан икки соат олдин гаджетлардан фойдаланмаслик ва мутолаа учун газета ва китобларга мурожаат қилиш тавсия этилади.

Уйқуга ётишдан олдин нима қилмаслик ҳақида яна бир кичик қўшимча. Агар бир кечада сифатли дам олишни ва тикланишни истасангиз, кечқурун машқ қилманг. Оғир жисмоний машқлардан сақланинг. Бу жуда зарарли, фақатгина 35-40 ёшгача рухсат этилади. Эркаклар учун жисмоний машғулот 18:00 дан олдин тугаши керак. Бу вақтдан кейин фақат тоза ҳавода юриш ёки сузиш мумкин. Худди шу нарса аёллар учун ҳам амал қилади. Акс ҳолда, охирги кортизол фитнес жараёнида тугайди.

Бемор доимий чарчоқ ва ҳолсизликдан шикоят қилганда, табиийки, қиладиган биринчи ишим уни таҳлилга буюришдир. Натижаларга асосланиб, даволаш ойлари сонини ва бошланғич дозани ҳисоблайман. Терапия гормонал фон ҳолатига қараб белгиланади.

Сурункали чарчоқ синдроми билан оғриганларда одатда қандай витаминлар етишмайди? Асосан, бу терининг, иммунитетнинг ва биринчи навбатда, ичакларнинг ҳолати учун масъул бўлган Д витамини етишмовчилигидир. Б витаминлари — уларсиз дофамин ва серотонин синтезини зарарсизлантириш, ҳужайраларни ўсмалардан ҳимоя қилиш мумкин эмас. Уларсиз ҳеч нарса бўлмайди.

Аскорбин кислотани тонналаб истеъмол қилиш керак эмас, чунки бу фақат оксидловчи стрессни оширади. Худди шу нарса Омега учун ҳам амал қилади.

Айниқса, ёзда пигментация кўпайтиришни хоҳламасангиз, уни назоратсиз қабул қилмаслик кераклигини тасдиқловчи жуда нуфузли тадқиқотлар мавжуд. Шунингдек, замонавий одамнинг, айниқса шаҳар аҳолисининг катта муаммоси магний етишмаслигидир».