АҚШ президенти Жо Байден агар Хитой томонидан кенг кўламли ҳужум бўлса, АҚШ ҳарбийлари Тайванни ҳимоя қилишини айтди. У CBS журналистининг тегишли саволига ижобий жавоб берди.

Фото: Getty Images

«Ҳа, агар мисли кўрилмаган ҳужум бўлса», — деди Байден. Журналист президентдан у америкалик ҳарбийларнинг Тайванни ҳимоя қилишини назарда тутяптими ёки йўқлигини аниқлаштириб сўради. Давлат раҳбари ижобий жавоб берди.

Тайван масаласи АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг оролга ташрифи чоғида кескинлашган. Хитой Тайванни ўз ҳудуди деб ҳисоблайди. Пекин Пелоси хоним ва унинг оиласига қарши санкциялар жорий қилди ва бир қатор масалалар бўйича АҚШ билан ҳамкорликни тўхтатди. ХХР турли мамлакатлар расмий делегацияларининг Тайванга ташрифини унинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузиш сифатида баҳолайди.