Баъзида укол қилингандан сўнг инъекция жойида кўкаришлар ва оғрийдиган безлар пайдо бўлади. Бироқ улар пайдо бўлишининг сабабини билиб, бунинг олдини олиш мумкин. Wday нашри нима сабабдан уколдан сўнг кўкаришлар пайдо бўлиши ва улардан қандай халос бўлиш кераклиги ҳақида маълумот берди.

Фото: Wday

Нима учун укол қилингандан сўнг кўкаришлар пайдо бўлади?

Ҳар қандай инъекция терининг шикастланиши ҳисобланади, ҳар бир организм уни ўзида бошқача намоён қилади. Инъекция пайтида томирларнинг яхлитлиги бузилади, қон инъекция жойида тўпланади. Агар бу вақтда мушак жуда таранг бўлса, натижада кўкариш пайдо бўлади.

Кўкаришлар билан бирга, инъекция жойида кўпинча оғриқли безлар пайдо бўлади ёки терининг айнан ўша жойи қаттиқлашади. Бу дори тўқималар орқали яхши тарқалмаганлиги сабабли содир бўлади. Бунинг бир қанча сабаблари бор:

  • препарат жуда секин ёки жуда тез қўлланилади;
  • игна нотўғри киритилиши туфайли томирларнинг деворлари шикастланади;
  • беморнинг қони яхши ивимайди;
  • қон томирлари терининг юзасига жуда яқин жойлашган бўлса;
  • бемор узоқ вақт давомида қонни суюлтирувчи дориларни қабул қилган бўлса шу каби ҳолатлар юзага келади.

Бундан ташқари, кўкаришлар ва гематомалар пайдо бўлишининг сабабларидан бири сифатсиз шприцдир. Агар дори совуқ бўлса, у тўқималарда яхши тақсимланмайди.

Уколдан кейин пайдо бўлган кўкаришлардан қандай қилиб халос бўлиш мумкин?

Кўкаришларнинг олдини олиш учун укол курсидан олдин А ва C витаминларини ичиш тавсия этилади —улар қон томирлари деворларини мустаҳкамлайди. Уколдан сўнг дарҳол ўтириш ёки ётиш керак эмас — дори тезроқ тарқалиши учун бироз юриш тавсия этилади.

Агар кўкаришлар кетмаётган бўлса, улардан қандай қилиб тезда қутулиш кераклигини билиш шифокорга мурожаат қилинг. Мустақил равишда вазиятни енгиллаштиришингиз ва гематомалардан халқ табобати воситалари ёрдамида қутулишингиз мумкин.

  • Кўкаришлар тўлиқ йўқолгунча укол қилинган жойга ёд суртилади.
  • Енгил массаж гематомаларнинг резорбсиясини тезлаштиради.
  • Асал билан карам барги компресси укол жойига қўлланилади ва бир кеча шу тарзда қолдирилади.
  • Яллиғланган жойга тунда юз териси учун қўлланиладиган яшил лой (зелёной глини) , сув ва туздан тайёрланган аралашмани қўйинг.

Дорихонадаги мазлар кўкаришлардан халос бўлишга ёрдам беради. Аммо барча воситаларни ишлатманг, битта рецептни танланг.

Агар кўкаришлар кетмаса ва укол жойида йирингли яллиғланиш пайдо бўлса, тана ҳарорати кўтарилади, кейин хўппоз пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда, дарҳол шифокор билан маслаҳатлашиш керак, ўзингизни ўзингиз даволашингиз фақатгина вазиятнинг мураккаблашишига олиб  келади.

Инъекциядан кейин кўкаришларнинг пайдо бўлиши — ёқимсиз вазият ҳисобланади. Бироқ уларнинг йўқолишини кутманг. Албатта чора кўринг, агар керак бўлса, шифокор билан маслаҳатлашинг.

Мавзуга доир: Нима учун венага иссиқ укол қилинади ва унинг қандай фойдаси бор?