Электр тиш чўткаси оддий тиш чўткасидан яхши ва қаттиқ чўткалар тиш эмалидаги микробларни яхши кетказади — бу ва бошқа табассумга зарар етказадиган янглиш фикрларга кўпчилик ишонади. «Новий очаг» нашри ана шундай оммалашган қарашлардан қайсилари аслида янглиш экани ҳақда сўз юритди.

Фото: «Новий очаг»

Қаттиқ чўтка тишни яхши тозалайди

Кўпчилик чўтка қанчалик қаттиқ бўлса, тиш юзасида йиғилган озиқ-овқат қолдиқлари яхши олиб ташланади, деб ўйлайди. Аслида ундай эмас. Қайсидир маънода, қаттиқ чўтка юмшоқларидан кўра яхшироқ тозалайди, лекин ҳаммаси чўткадаги туклар сонига боғлиқ. Аммо ножўя таъсирлар мавжудлигини унутмаслик лозим: юмшоқ чўтка ҳеч қачон чекувчи инсоннинг тиши юзасидаги кирни тозаламайди. Қаттиқ чўтканинг асосий камчилиги эса юқори сезувчанликдир. Агар улар узоқ вақт ишлатилса ва тишлар куч билан ювилса, уларга зарар етиши мумкин.

Сақич тиш чўткаси ўрнини босади

Ҳа, сақич, албатта, тишлар учун фойдалидир, айниқса таркибида шакар бўлмаганлари. Оғизни тозалаш ва нафасни янгилаш учун овқатдан сўнг дарҳол чайнаш тавсия этилади. Аммо у тиш пастасининг ўрнини боса олмайди, у шунчаки сўлак ишлаб чиқаришни кўпайтиради ва оғиз бўшлиғини сўлак ёрдамида ювади.

Электр тиш чўткаси афзал

Мутахассисларнинг фикри иккига бўлинган: қайси тиш чўткаси яхшироқ — электр ёки оддий, чунки электр тиш чўткалари оддийлардан яхшироқ экани ҳақда статистик жиҳатдан муҳим ва ишончли натижалар йўқ. Электр чўткалари қатъий равишда қоидаларга мувофиқ ишлатилиши керак, чунки ишлаб чиқарувчи кўрсатмаларда ҳар бир сегмент учун 30 сония тавсия қилади. Оддий чўткалар аслида кўпроқ имконият ва хусусиятларга эга.

Олма тишларини чўткалайди

Тишларни тозалашга олма эмас, балки умуман қаттиқ маҳсулотлар ёрдам беради. Сўлак оғизни ювади ва яхши тозалашга ёрдам беради, аммо олма ҳақида бундай маълумотлар йўқ. Олма оддий чўтка ва паста ўрнини боса олмайди, лекин айрим ҳолатларида у тишларга ёрдамчи бўлиши мумкин. Тишларни тозалашга ёрдам берадиган маҳсулотларга олма, селдер, янги салат барги, қовоқ, пиёз, бодринг, сабзи ва нок киради. Гарчи бу маҳсулотлар тиш чўткаси каби тозаламаса ҳам, уларга бироз ёрдам беради.

Шакар кариесни келтириб чиқаради

Буни ҳамма болалигидан эшитиб келган. Аммо шакар бошқа кўплаб касалликлар каби кариесга олиб келиши мумкин бўлса-да, унинг асосий сабаби эмас. Умуман олганда, шакар ва углеводлар кариеснинг пайдо бўлишида етакчи рол ўйнайди, деб айтиб бўлмайди, чунки кариес полиморфик жараёндир. Шакар ва углеводлар кариес пайдо бўлишига таъсир қилади, аммо бу асосий душман эмас. Аммо углеводлар кариес пайдо бўлишида етакчи роллардан бирини ўйнайди, чунки сўлак таркибидаги микроорганизмлар углевод ва шакарларни тезда кислотага айлантиради, бу PH нинг пасайишига олиб келади ва эмалнинг емирилиши натижасида кариес бошланади.