Кир ювиш машинасидан вақти-вақти билан келиб турадиган ёқимсиз ҳид бекажонларнинг энг кенг тарқалган муаммоларидан биридир. Marie Claire нашри ушбу муаммодан тез ва самарали халос бўлишга имкон берадиган фойдали лайфхакларни баҳам кўрди.

Фото: Pinterest

Кир ювиш машинасидаги ёқимсиз ҳидлар кукун идишида ва қурилманинг бошқа қисмларида замбуруғ ва кир тўпланиши туфайли пайдо бўлади. Бундан ташқари, бу муаммо барча кир ювиш машиналарига, ҳатто жуда қиммат брендларга ҳам тегишли. Аммо ҳар қандай уй бекаси бу муаммони чилангарни чақирмасдан мустақил равишда бартараф этиши мумкин.

Кир ювиш машинасини кирларсиз ишга тушириш

Биринчидан, максимал ҳарорат ва муддатда кир ва кукунсиз оддий ювиш тавсия этилади. Кўпинча, бу маълумот машинанинг кўрсатмаларида ҳам кўрсатилган. Ишлаб чиқарувчилар ушбу процедурани ойига бир мартадан кўп бўлмаган ҳолда бажаришни тавсия қилади. Бу ҳидни бартараф этиш ва зарарли микробларни ўлдиришнинг энг осон йўли.

Фото: Marie Claire

Истеъмол содасининг ёрдами

Энг машҳур усул — кукун бўлинмасига 2-3 ош қошиқ истеъмол содаси қўшилади ва ювиш режими 90 даражага келтирилади. Истеъмол содаси кир ва замбуруғни йўқ қилишга ёрдам беради. Ушбу усул профилактика чораси сифатида ҳам қўлланилиши мумкин.

Лимон кислотаси

Яна бир усул — кукун бўлинмасига лимон кислотасини қўшиш, аммо бу ёрдам бермаса, 2 ва 3-усулларни бирлаштириш мумкин. Яъни лимон кислотаси билан бирга истеъмол содаси қўшилади ва чайиш режими ёқилади.

Фото: Marie Claire

Дезинфекция

Кўпчилик кир ювиш машиналарини тозалаш учун антибактериал хусусиятларга эга махсус ювиш воситаларидан фойдаланади. Улар кир ювиш машинасини тозалаш учун жуда қулай бўлиб, муаммони бартараф этишга ёрдам беради.

Сирка

Кир ювиш машинасидаги ҳидни йўқотиш учун сирка ишлатиш ҳам нисбатан осон. Бу механизмлардаги кир ва замбуруғларни тозалашга ёрдам беради ва машинани мукаммал дезинфекция қилади. Бунинг учун кукун бўлинмасига 2 ош қошиқ сирка қўшиб, 90 даражада ювишга қўйиш кифоя. 15 дақиқали ювишдан сўнг бир соатга қолдирилади ва кейин фильтрда ювилади. Ушбу усулга 4 ой ичида 1 мартадан кўп бўлмаган ҳолда мурожаат қилиш тавсия этилади.

Фото: Marie Claire

Ювиш воситалари

Нохуш ҳид барабаннинг резина манжетига боғлиқ бўлиши мумкин. Айнан шу ерда кир ва моғор тўланади. Бундай ҳолда манжетни губка ва ювиш воситаси билан артиб олинади ва агар бу ёрдам бермаса, манжет янгиси билан алмаштирилади.

Жиддий текшириш

Баъзида ёқимсиз ҳиднинг сабаби канализация туфайли бўлиши мумкин. Эҳтимол, кир ювиш машинаси тўғри уланмаган ёки унинг ҳаракати пайтида канализация шланги қисилган. Шу сабабли, қолган сув канализацияга тўлиқ тушмайди, бунинг натижасида ҳид пайдо бўлади. Ҳид кела бошлагандаёқ ускуна шлангини текшириш ёки мутахассисга мурожаат қилиш мумкин.