Оилада чақалоқ дунёга келиши билан кўплаб оналар фарзандларини ҳар қандай ташқи таъсирдан ҳимоя қилишга уринади. Мебель, дераза ва бурчаклар учун махсус воситалар ўрнатади. Бироқ ҳар куни ишлатиладиган бошқа буюмлар ҳам мавжуд. Афсуски, улар соладиган таҳдид ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмайди. Wday нашри болаларга зарар етказиши мумкин бўлган буюмлар ҳақда сўз юритди.

Фото: Wday

Аёллар сумкаси

Бу ғалати туюлиши мумкин, лекин энг керакли ушбу буюм ичидан бола жуда кўп хавфли нарсаларни топиши мумкин: дори-дармон, танга, атир, дезинфекциялаш воситалари. Агар оналар сумкасини ерга қўйишга одатланган бўлса, унда бола эмаклашни бошлаган вақтданоқ уни юқорига олиш керак. Акс ҳолда болаларнинг қўллари унга етиб, ичидаги буюмлар жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Батареялар

Тўғри, аксарият одамлар камдан кам ҳолда уйда батарея сақлайди. Аммо улар ҳар қандай ўйинчоқ, қурилма ва ҳатто телевизор пультидан осонгина тушиб кетиши мумкин. Батареяни оғизга солиш жуда хавфли бўлиб, улар сўлак билан алоқа қилганда зарарли ва оғизни ёндирувчи модда чиқаради.

Магнитлар

Магнитлар одатда музлаткич, болалар ўйинчоқлари ёки бошқа кўплаб нарсаларга жойлаштирилиши мумкин. Баъзан бола сездирмасдан уни ютиб юбориши натижасида ошқозонида оғриқ пайдо бўлади, қайт қилади, овқат ҳазм бўлмайди ва тана ҳарорати кўтарилади. Ушбу аломатларнинг келиб чиқиш сабабини аниқлаш учун оналар ҳамиша магнитларга эътиборли бўлиши керак.

Соч турмакловчи жиҳозлар

Кўпинча оналар сочларини турмаклаганидан сўнг уларни ўша жойда қолдиради. Чунки қурилмалар қутисига совиган ҳолатда жойлаштириши керак. Қурилма дарҳол совимайди ва куйдириш эҳтимоли бор, шунинг учун уларни болаларнинг қўли етмайдиган жойда сақлаш керак. Акс ҳолда бола болага жиддий жароҳат етиши мумкин.

Иссиқ ичимликлар

18 ойгача бўлган кўплаб болалар қўллари етган ҳамма нарсани ушлашга ҳаракат қилади. Ота-оналар бу борада иссиқ ичимликларни болалардан узоқроқ сақлаши лозим. Бундан ташқари, болани кўтарганда иккинчи қўлда стаканда ичимлик олиб юриш мумкин эмас. Чунки бола ҳар қандай ҳолатда стаканга қўл чўзиши, натижада бола ёки она иссиқ ичимликдан зарар кўриши мумкин.