Пойабзалларни эҳтиёткорлик ва маҳорат билан танласангиз ҳам, вақт ўтиши билан уларда яширин нуқсонлар пайдо бўлиши мумкин. Кўп ноқулайликларни келтириб чиқарадиган муаммолардан бири бу пойабзалнинг ғирчиллашидир.

Ғирчиллаган оёқ кийимларни нима қилиш керак?

Пойабзал танлашда жуда эҳтиёткор бўлсангиз, таъмирлаш вақтида кўпинча бундай ҳолат этик ёки туфлидан келиб чиқишини аниқлаш мумкин. Бу каби оёқ кийимларни сотиб олмаслик керак. Бироқ кўпинча пойабзал сотиб олингандан сўнг, уларни кийишни бошлаганингиздан бироз вақт ўтгач ғижирлай бошлайди.

Оёқ кийимининг ғирчиллаши ноқулайлик, дискомфорт, безовталикни келтириб чиқаради ва узоқ вақт давомида яхши кайфиятни бузиши мумкин.

Агар махсус дўкондан янги пойабзал сотиб олган бўлсангиз, кафолат муддати давомида уни ўзгартиришингиз мумкин, чунки оёқ кийимнинг ғирчиллаши кўзда тутилган қайтариб бериш ҳолатлари рўйхатига киритилган.

Фото: «Новий очаг»

Бироқ бозордан этик ёки пойабзал сотиб олгандан сўнг, уларни қайтариб бериш ёки алмаштириш жуда қийин. Аксинча, пойабзал сизга ёққан бўлса, уйда ўзингиз оёқ кийимининг ғирчиллашини йўқотишга ҳаракат қилинг.

Қандай қилиб ғичирлаган пойабзалларни яхши ҳолатга келтириш мумкин?

Ғирчиллаган пойабзалларга эътибор беринг, уларни текширинг ва бундай овоз нима сабабдан пайдо бўлганини аниқланг. Бунинг учун турли хил сиртларда — плиткалар, линолеум, асфальт, ёғоч устида юринг. Овозни тинглашга ҳаракат қилинг. Сизнинг вазифангиз терининг ёки тагликдан келаётган овозни аниқлашдир.

Агар турли сиртларда юрганда овоз қолса, бу муаммо тагликда эмас, балки терида бўлиши мумкин. Ғирчиллаган овоз фақат баъзи сиртларда пайдо бўлса, тагликка эътибор беришингиз лозим.

Фото: «Новий очаг»

Ғирчиллашга таглик сабабми? Унинг ташқари ва ичкари қисмига ёғли бирикмаларни суртинг, масалан, канакунжут ёғи ёки салтон ёғи шу каби ҳолатларда қўлланилади. Бу ҳолатда ўсимлик ёғидан фойдаланиш тавсия этилмайди, чунки ёғ кейинчалик пойабзалда ёқимсиз ҳидни пайдо қилади.

Фото: «Новий очаг»

Сочни қуритишда ёрдам берадиган фенни олдиндан қиздириб тагликларни қуритинг. Сўнгра ёғли композицияни юпқа қатламга қўлланг ва қуритишга қолдиринг.

Агар ғирчиллашнинг сабаби тери бўлса, пойабзалнинг барча очиқ тикилган жойларини канакунжут ёғи ёки пойабзал муми билан намлашга ҳаракат қилинг.

Ғирчиллашни бутунлай йўқ қилиш учун ҳар бир процедурадан сўнг модданинг оёқ кийимга тўлиқ сингиб кетиши учун уни икки ёки уч марта бажаришга тўғри келади.

Кейинчалик яна ғирчиллаш пайдо бўлмаслиги учун пойабзалингизни тўғри сақланг. Узоқ вақт давомида сақлашдан олдин оёқ кийимни ахлатлардан тозаланг, ювинг ва қуритинг. Сўнгра терининг сиртини пойабзал креми билан эҳтиёткорлик билан ёғланг. Бу маҳсулотни қуритишдан ҳимоя қилади ва ғирчиллашнинг олдини олади.

Мавзуга доир: