Нега эрталаб иштаҳа бўлмай, кечки пайт овқатланишга бўлган истак кучайиб боради? Барча кашфиёт ва тадқиқотларга қарамай, физиологик вазифалар анатомиядан фарқли ўлароқ фаразий бўлиб қолмоқда. Эрталаб иштаҳасизлик ва тушдан кейин унинг мавжудлиги жуда кенг тарқалган ҳодиса бўлиб, бу вазни ёшига нисбатан ортиқча ёки семириб кетган одамларда кўп учрайди, деб ёзади Wday.

Фото: Pinterest

«Кечки иштаҳа»нинг сабаблари:

Қонда шакар миқдори

Иштаҳанинг йўқлиги ёки пайдо бўлишининг сабаби нима? Тўқлик механизмларидан бири шакар даражасидир: у меъёрда ёки бироз кўтарилган қийматга эга бўлса, у ҳолда организм ва мия тўқ бўлади. Қиймат пасайиши билан мия организмга сигнал юборади ва очлик ҳисси пайдо бўлади.

Нега туни билан овқат истеъмол қилинмаса ҳам қонда шакар миқдори тушиб кетмайди? Бу эрталаб стресс гормонлари даражаси ошгани учун. Шунингдек, глюконеогенез қондаги қанд миқдорини сақлаб туради. Натижада нонушта қилмаслик кузатилади.

Қолаверса, организм эртанги кунга тайёргарлик кўради ва уни енгишга ёрдам берадиган заҳираларни ишлаб чиқаришни бошлайди. Шу жумладан, глюкоза ҳақида ҳам ғамхўрлик қилади, уни қонга бироз кўпроқ чиқаради. Бу ўзига хос тайёргарлик ҳисобланади.

Кечқурун эса вазият бутунлай бошқача. Кун бўйи тинимсиз ишлаш ва тўғри овқатланиш натижасида кечга яқин организмда кучли очлик ҳисси пайдо бўлади. Қонда шакар даражаси кескин тушиб кетади, ошқозоннинг бўшлиги ҳам бунга қўшимча бўлади ва бу кучли очлик ҳиссини келтириб чиқаради.

Инсон қанча узоқ овқатланмаса, иштаҳаси ҳам шунча камаяди

Иккинчи сабаб яна гормоналдир: грелин ва лептин очлик ва тўқлик ҳиссини келтириб чиқаради. Масалан, кечгача овқатланмай, кейин бироз таом тановул қилиш ва уйқуга кетиш натижасида эрталаб очлик гормони овқатланиш вақти келганлигини кўрсатади. Аммо инсон узоқ вақт овқатланмаса, очлик ҳисси ҳам камроқ пайдо бўлади. Бунга рўза тутадиганларни мисол қилиш мумкин.

Тўғри ҳар қандай газак истеъмол қилиш кучли очликни фаоллаштиради, шунинг учун бу ортиқча вазнли одамларда кўпроқ овқатланиш истагини қўзғатиши мумкин. Озиқ-овқат етишмаслиги грелинни бостиради ва очликни ҳиссини йўқотади. Ўз навбатида, эрталаб лептин (тўқлик гормони) даражаси бироз кўтарилади. Бундай вазиятда нонушта қилишни хоҳламаслик мантиқан тўғри.

Одат

Ҳар куни такрорланадиган овқатланиш хатти-ҳаракати турмуш тарзи, оиладаги овқатланиш маданияти, иш ёки мактабда овқатланиш зарурати билан шаклланади. Кундалик ҳаракатлар натижасида маълум бир одат пайдо бўлади ва организм ўзини сақлаб қолиш учун ташқи шароитларга мослаша бошлайди.

Агар эрталаб нонушта ва кечки овқатни ўтказиб юбориш узоқ вақт давомида такрорланса, унда организм барча физиологик жараёнларнинг янги иш режимини яратади. Яъни инсон мазкур одати билан организмни эрталаб овқат сўрамаслиги ва кечқурун овқат талаб қилишига мослаштиради.

«Нонушта қилиш учун ўзимни мажбурлашим керакми?»

«Доимий равишда нонушта қилмаслик саломатлик ва умр кўриш давомийлигига салбий таъсир кўрсатишини исботловчи тадқиқотлар мавжуд. Бироқ мен соғлом одам фақат оч қолганда овқатланиши керак, деб ҳисоблайман. Эртанги ёки бир неча кейинги соат учун овқат еманг, буни одатга айлантирманг. Ўзингизни тингланг», — дейди мутахассис Татяна Демяненко.