Тиш чўткасининг вазифаси фақатгина тишларни тозалаш эмас. У рўзғорда бошқа мақсадларда ҳам асқатади. «Новий очаг» нашри тиш чўткасидан унумли фойдаланишнинг 8 усули билан бўлишди.

Фото: «Новий очаг»

Фен

Фото: «Новий очаг»

Агар фен аввалгидек кучли ҳаво чиқармаётгани ёки кўпроқ қизиб кетаётгани сезилса, унга чанг тиқилиб қолган бўлиши мумкин. Бунинг учун воситанинг орқа панжарасини чўтка билан тозалаб, аввалги ҳолга келтириш тавсия этилади.

Ёпиштиргич

Фото: «Новий очаг»

Ёпиштиргич янги ҳолатида ўз вазифасини жуда яхши бажаради, аммо вақт ўтиб ўзида чанг, ип ва бошқа майда нарсаларни ушлаб қолади. Ёпиштиргич бутунлай яроқсиз ҳолга келмаслиги учун унинг ҳар икки томонини тиш чўткаси билан тозалаш мумкин.

Газ плитаси

Фото: «Новий очаг»

Газ плитасида айнан газ айланаси атрофига турли хил ёғ ва чанглар йиғилиб қолади. Ушбу жойни губка ёки латта билан тозалаш қийинчилик туғдирса, тиш чўткалари тозалашда ажойиб кўмакчидир.

Кафеллар

Фото: «Новий очаг»

Кафел юзасини тозалаш учун бир қанча воситалар мавжуд, аммо улар орасидаги жойларни тозалаш муаммо. Кафел ораларини тозалаш учун хлор ва сув 1:1 нисбатда суюлтирилади ва чўтка билан тозаланади. 15 дақиқага қолдириб, яна чўтка билан тозаланади ва тоза сув билан ювилади.

Мебель ва автомобиль ўриндиқлари

Фото: «Новий очаг»

Диван, кресло ва ўриндиқларнинг тикувларидаги чангларни чангюткич билан олиб ташлаш жуда қийин. Аммо тиш чўткаси ёрдамида улардан осон халос бўлиш мумкин

Жўмраклар

Фото: «Новий очаг»

Мураккаб шаклдаги жўмракларни доим ҳам губка тозалай олмайди. Умумий тозалаш учун баъзан тиш чўткасидан фойдаланган яхшироқ.

Раковина туйнуги

Фото: «Новий очаг»

Раковина туйнуги ҳам доимо ўзида чиқиндиларни тўплайдиган жой ва уни тозалаш бироз мураккаб бўлиши мумкин. Шунинг учун бу ерда ҳам худди жўмраклардаги каби тиш чўткаси ёрдамга келади.

Ҳар қандай қурилма аксессуарлари

Фото: «Новий очаг»

Айрим техникалар ичидан ажрлаиб чиқадиган қисмлар мунтазам равишда тозаланиб туриши керак. Акс ҳолда уларнинг ишдан чиқиши тезлашади. Бу ҳолатда ҳам тиш чўткаси асқатади.