Американинг Р&Б қўшиқчиси Бейонсе биринчи марта 2010 йилда турмуш ўртоғи рэпер Jay-Z билан бирга Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. Хонанда орадан кўп ўтмай, 2022 йил ўнинчи марта Гиннеснинг рекордлар китобига киришга муваффақ бўлди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Фото: Pinterest

Бейонсенинг сўнгги олти йил ичида узоқ кутилган еттинчи «Renaissance» яккахон альбомининг чиқиши бир вақтнинг ўзида бир нечта муҳим рекордларни янгилади.

Хусусан, хонанда 2022 йил ўз фаолиятидаги энг катта маблағни ишлаб топди ва олдинги олтита альбоми машҳур «Гремми» мукофотига сазовор бўлди.

Шунингдек, хонандалардан Билли Айлиш ҳам Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. У иккита янги номинация бўйича рекорд натижани қайд этди. Шу билан бирга, хонанда «No Time to Die» таронаси учун «Оскар», «Олтин глобус» ва «Гремми» мукофотларини олди.