Германия Украинага яна олтита Гепард ўзиюрар зенит қуролларини юборди, дея хабар беради «РБК». Эндиликда Украина Қуролли кучларида хизмат кўрсатадиган ушбу турдаги ускуналарнинг умумий сони 30 тага етди.

Фото: «РБК»

Украинага ҳарбий ёрдам юборилгани ҳақида Германия федерал канцлери сайтидаги ҳисоботда айтилди.

Зенит қуроллар билан биргаликда Берлин Украина армиясига 6000 та ўқ-дори етказиб берди.

«30 та Гепард ўзиюрар зенит қуроллари, шу жумладан, 6000 га яқин ўқ-дорилар", — дейилади ҳафта давомида юборилган қуроллар миқдори ҳақидаги хабарда.

Шунингдек, Киев Германиядан 3000 та 155 мм калибрли снарядлар, хусусан, 1000 та сигнал ва 2000 та тутун снарядлари олган.

Мавзуга доир: