НАТО бош котиби Йенс Столтенберг 23 сентябрь, жума куни Украинанинг босиб олинган ҳудудларида ўтказилган «сохта» референдумларга жавобан НАТО Киевга ёрдамни кучайтиришини айтди, деб хабар беради Reuters.

Фото: Reuters

Москва тўртта минтақанинг Россияга қўшилиши бўйича овоз бериш жараёнини бошлаганини Киев ва унинг иттифоқчилари бу ҳудудларни аннексия қилиш ва етти ойдан бери давом этаётган урушни авж олдириш учун айёрлик деб ҳисоблайди.

НАТОнинг жавоби — ёрдамни кучайтиришдир.

Урушни тугатишнинг энг яхши йўли — украиналикларни жанг майдонида янада кучайтириш ва Украинага фойдали бўладиган ишларни ҳамжиҳатликда амалга ошириш ҳамда Украинани Европада суверен, мустақил давлат сифатида сақлаб қолиш учун якдил қарорлар қабул қилиш.

Йенс Столтенберг, НАТО бош котиби

Мавзуга доир: