Пишириқлар кўнгилдагидек мазали чиқмайдими? Балки печдан фойдаланишда қуйидаги хатоларга йўл қўйилаётгандир. «Lisa.ru» нашри пишириқларга ҳам, қурилмага ҳам зарар етказиши мумкин бўлган хатоларни санаб ўтди.

Фото: «Lisa.ru»

Печдан фен ёки иситкич сифатида фойдаланиш

Иситиш тизимлари ёқилгунга қадар, шаҳар аҳолиси уйни кўпроқ печ билан иситади. Аммо қурилма қўлланмаси буни тақиқлайди. Бу соғлиқ учун хавфсиз дегани эмас (жиддий куйишлар юз бериши мумкин), шунингдек, иситиш элементларининг ҳаддан ташқари қизиши унинг ишдан чиқишига олиб келади. Шунинг учун печдан қўшимча вазифалар талаб қилмаслик лозим, уни мақсадга мувофиқ ишлатиш яхшироқ.

Печда бошқа идишларни сақлаш

Печда қолдирилган идишлар фойдаланувчининг кенг тарқалган хатосидир. Биринчидан, тутқичлар ёки қопқоқлар у қиздирилганда эриши мумкин. Иккинчидан, пишириқ қўшимча ҳидларни ўзлаштиради ва кутилган натижани бермяди. Учинчидан, электр энергиясини сарфлаш ортади, чунки қурилма нафақат пишириш варағини, балки қўшимча идишларни ҳам иситиши керак. Шунинг учун пишириш вақтида печ устида ҳеч нарса қолмаганлигига ишонч ҳосил қилиш лозим.

Бир вақтнинг ўзида бир нечта таомлар пишириш

Бир вақтнинг ўзида булочка ва балиқ пишириш яхши фикр эмас. Гарчи бу вақтдан унумли фойдаланишга ёрдам берса ҳам. Умуман олганда, маҳсулотларнинг бир-бирига мувофиқлиги бўйича пишириш мумкин. Шундагина таъм ва ҳид борасида ҳам бир-бирига зарар етказмайди. Ёки алоҳида бўлинмаларга эга бўлган катта печлардан фойдаланиш тавсия этилади.

Пишириш вақтида печ эшигини тез-тез очиш

Ҳар қандай пишириш жараёни маълум ҳарорат режимини ўз ичига олади. Агар тинимсиз печ эшиги очиб турилса, техника бузилади ва натижа сизни хурсанд қилиши даргумон. Гўштли пирог ёки ширинликлар учун бу яхши эмас, чунки улар кўтарилмаслиги мумкин. Яхшиси, пишириш вақти тугагунча уни деразасидан кузатиш тавсия этилади.

Печга ғамхўрлик қилмаслик

Печни мунтазам тозалашни эътиборсиз қолдирмаслик лозим. Бу нафақат фойдаланилган пишириш варағига, балки эшик ва печ деворларига ҳам тегишли. Агр ҳар сафар ундан фойдаланилгандан кейин оддий нам мато билан артилса, унда ёғ ва ёқимсиз қолмайди. Борди-ю, бунинг акси бўлса, ёғ ва кир печга ҳаво кириб туриши керак бўлган тешикларни ёпиб қўяди ва бу техниканинг ишдан чиқишига олиб келади.

Печдан чиққан иссиқ пишириқни унинг эшигига қўйиш

Печнинг яхши ишламаслигининг яна бир сабаби бор — эшикни эҳтиёткорлик билан ишлатиш. Печ эшиги оғир юк учун мўлжалланмаган. Шунингдек, биз уни кескин очиш ҳам тавсия этилмайди. Юқори ҳароратда пишиши керак бўлган таомга бирдан кириб борган совуқ ҳаво унга ва печга ҳам зарар етказиши мумкин.

Нотўғри идишлардан фойдаланиш

Печнинг қўлланмасида махсус идишлардан фойдаланиш ҳақда кўрсатмалар мавжуд. Масалан, ҳар қандай егуликларни печнинг пишириш варағида тайёрлаган маъқул. Шунингдек, запеканка ва бошқа суюқ таомлар учун махсус чуқур чўян идишлар, пирог ва бошқа ширинликлар учун силикон қолиплар мавжуд. Бошқа оддий, мумкин бўлмаган идишлар эса юқори ҳароратда синиб ёки эриб кецҳи мумкин.