Россия давлат Думаси қисман сафарбарлик доирасида қайси тоифа шифокорлари биринчи навбатда чақирилишини эълон қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: «Aif.ru»

Давлат Думасининг соғлиқни сақлаш бўйича қўмита раҳбари Дмитрий Хубезовнинг маълум қилишича, шифокорлар орасида реаниматологлар, анестезиологлар ва травматологларга устунлик берилади.

Тиббиёт ходимларига келсак, бизга ярадорларни жанг майдонидан олиб чиқиб кетоладиган, шунингдек, фавқулодда вазиятларда тиббий ёрдам кўрсатадиган эркак фелдшерлар керак.

Биринчидан, агар гап шифокорлар ҳақида эмас, оддий тиббиёт ходимлари ҳақида кетаётган бўлса, булар, албатта, ярадорларни жанг майдонидан олиб чиқиб кета оладиган, яъни ҳар томонлама етарлича кучли фелдшерлардир.

Дмитрий Хубезов Россия давлат Думасининг соғлиқни сақлаш бўйича қўмита раҳбари

Унинг сўзларига кўра, Тиббиёт академияси битирувчилари қайноқ нуқталарга аллақачон ташриф буюра бошлаган.