23 сентябрь куни Россия шаҳарларида Украинанинг босиб олинган вилоятларининг «Россия таркибига қўшилиши бўйича референдумлар»ни қўллаб-қувватловчи митинглар бўлиб ўтмоқда, дея хабар беради Meduza.

Фото: «Сота»

ОАВ хабарларига кўра, митингларга давлат хизматчилари ва талабалар, шунингдек, сиёсий партиялар фаоллари жалб қилинмоқда. Интернетда Санкт-Петербург, Новосибирск, Архангелск каби шаҳарларда ўтказилаётган намойиш видеолари тарқалди.

Манбанинг хабар беришича, Хабаровск, Омск, Саратов, Якуцк, Новосибирск, Воронеж, Уфа, Ставропол, Москва, Пенза ва Ёшкар-Ола каби ўнлаб шаҳарлардан келган талабалар митингга мажбуран жалб қилинган.

Эҳтимолларга кўра, ўқувчиларга митингда қатнашгани учун пул ва қўшимча имтиёзлар таклиф қилинмоқда, деб ёзилади манбада.