Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россиядаги сафарбарликка қарши бўлган рус фуқароларига кескин мурожаат қилди. У Telegram-каналидаги мурожаатида сафарбарликдан бош тортганларни хоин деб атади.

Фото: «Кадйров_95»

Сен турли баҳоналар ўйлаб топарсан. Ҳозирги сиёсатни қўллаб-қувватламаслигингни айтарсан. Уруш ғояси ва қурол тушунчаси сенга бегона эканлиги ёки зўравонликни шунчаки қабул қилмаслигинг ҳақида эртак тўқишинг ҳам мумкин. Лекин билиб қўйки, сен шунчаки қўрқоқ, хоин ва иккинчи даражали одамсан.

Давлатга муҳтож бўлганингда, ўз ҳуқуқларинг ҳурмат қилинишини талаб қиладиган катта ҳарф билан «Фуқаро»сан ва Россия конституциясининг иккинчи бобини бармоғинг билан кўрсатишни яхши кўрасан. Комфорт зонангни кенгайтирмоқчи бўлсанг, ватан ҳақида оғиз кўпиртирасан.

Лекин давлат сенинг қўллаб-қувватлашингга муҳтож бўлиб, сени чақирганда-чи? Йўқ, сен давлатдан миннатдор эмассан, халққа содиқ бўлгинг келмаяпти. Оддийгина қўрқоқсан, қариндошларинг, дўстларинг, танишларинг, уйинг, шаҳринг қолиб, қуён қалбингнинг қулисан.

Бу шармандалигингни ҳеч қандай баҳона ювмайди, қўрқоқ. Сен ҳатто қўрқоқлигингни тан олишдан ҳам қўрқасан.

Рамзан Қодиров, Чеченистон президенти

Мавзуга доир: