Европа Иттифоқининг айрим давлатлари Украинадаги вазият туфайли Россияга қарши санкцияларни кучайтиришни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Фото: Bloomberg

Ҳамжамиятнинг бир қатор аъзо давлатлари Россия билан атом энергетикаси соҳасидаги ҳамкорликни чеклашни таклиф қилган.

Агентлик манбаларига кўра, Ирландия, Латвия, Литва, Польша ва Эстония ўз навбатида Россия энергия ресурсларига нисбатан санкцияларни кенгайтиришни қўллаб-қувватлаган.

Шунингдек, улар Россиянинг суюлтирилган газидан (LNG) фойдаланишни тақиқлашни таклиф қилмоқда.

Таклифлар орасида Россиядаги қўшимча банкларни SWIFT’дан узиш ва буни «Газпромбанк»да амалга ошириш ҳам бор.

Аввалроқ Европа Иттифоқи Россияга қарши тез орада янги санкциялар жорий этиши маълум қилинганди.