Украина президенти Зеленский Исроил томонидан ҳарбий ёрдам берилмаганидан ҳайратда эканлигини билдирди, деб хабар беради «Lenta.ru».

Фото: «ТАСС»

«Исроил бизга ҳеч нарса етказиб бермади, бутунлай ҳеч нарса. Улар ўз ерларини ҳимоя қилишлари кераклигини тушунаман, лекин мендаги маълумотларга кўра, Исроил ўз қуролларини бошқа давлатларга экспорт қилади», — дейди Украина раҳбари.

Бундан ташқари, у бошқа давлатларни ҳам Украинага ёрдамни кучайтиришга чақирди. Унинг сўзларига кўра, Франция ва бошқа давлатлар бундан ҳам кўпроқ қурол-яроғ, хусусан, дронларни юбориши керак.

«АҚШ президенти Жо Байден менга кўп нарса сўраяпсиз, лекин мен сизни тушунаман, деб айтди. Эммануэль Макрон ҳам бизга кўпроқ ёрдам кераклигини билади», — деди Зеленский.

Аввалроқ НАТО бош котиби Йенс Столтенберг мудофаа компанияларини Украинага доимий етказиб бериш ҳисобига сезиларли даражада камайган қурол ва ўқ-дорилар захираларини тўлдириш учун ишлаб чиқаришни тезлаштиришга чақирган эди. Унга кўра, айнан АҚШ Киевга мисли кўрилмаган ёрдам кўрсатган.

Мавзуга доир: