Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Дилноза Кубаева самимий кузатувчиларига миннатдорчилик билдирди.

Фото: Instagram

Асал Шодиева хонанда СанЖайнинг янги қўшиғига ишланаётган клипда рол ижро этмоқда.

Ситора Фармонова Марказий Осиё кубоги «Заковат-2022» турнирида иштирок этди.

Фото: Instagram

Озода Нурсаидова марҳум хонанда Равшан Намозов иштирокидаги сўнгги видеолардан бирини эълон қилди ҳамда унинг ижодий режалари кўп бўлгани ҳақида гапирди.

Актёр Даврон Асқаров рафиқаси Камолахон билан тушган суратини эълон қилди.

Фото: Instagram

27 сентябрь куни актриса Феруза Норматова туғилган кунини нишонламоқда. У ушбу кунни «Дунё аталмиш синов майдонига келган куни» сифатида таърифлади ҳамда яқинларидан Stories’ларда уни табрикламасликларини сўради.

Фото: Instagram

Шундай бўлса ҳам актрисанинг дугоналари уни таваллуд куни билан ноодатий тарзда табриклади. Ўзига хос «пранк»дан Феруза Норматова бироз чўчиб кетди. Вайнерлар Мафтуна Шокирова ҳамда Маҳзуна Ғайратовна Феруза Норматованинг олдини тўсиб, ундан машинадан тушишни талаб қилишди. Ҳеч нарсага тушунмаган Феруза Норматова эса уларни машинада уриб кетишига бир бахя қолди. Шу тарзда сюрприз актрисанинг қувончига сабаб бўлди.

Марям Тиллаева холаваччаси Имон Каримова билан учрашди.

Фото: Instagram

Паризода турмуш ўртоғи билан биргаликда Туркиянинг Истанбул шаҳрига, ҳордиқ чиқариш учун учиб кетди.

Жавоҳир Зокиров янги фильм учун киносинов топширди.

Фото: Instagram

Зарина Низомиддинова Тошкентда жиянининг тўйида иштирок этди, унинг ушбу тўйдаги образи мухлисларининг илиқ изоҳларига сабаб бўлди. Актриса самимий изоҳлар учун барча мухлисларига миннатдорчилик билдирди.

Турк актрисаси Мерем Узерли янги суратлари билан мухлисларига кўриниш берди.

Фото: Instagram

Муниса Ризаева янги қўшиғига ишланаётган клипда бир нечта образда намоён бўлади. Клип Нуримон Султонхўжаев томонидан ишланмоқда.

Актриса Шаҳло Темирова жажжи қизалоғи билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Жаноб Расул 28—29 сентябрь кунлари «Халқлар дўстлиги» саройида ўзининг яккахон концерт дастурини ўтказади. Шу муносабат билан хонанда маданият вазири Озодбек Назарбековнинг дуосини олди.

Азамат Аҳроров Damas ҳайдаб юрганида кўпчилик дўстлари у билан гаплашгиси келмай қолганини айтиб, мухлисларига «Агарда атрофингиздагилар сизга қанчалик дўст эканлигини билмоқчи бўлсангиз, ёки улардан пул сўранг ёки уларга пулсиздек кўрининг», дея мурожаат қилди.

Мавзуга доир: