Бугун 27 сентябрь куни эрталаб фаоллар Владимир Путиннинг ота-онасига мактаб кундалигида «мурожаат» қолдирди. Бу ҳақда Meduza нашри хабар бермоқда.

Фото: Meduza

Санкт-Петербургдаги Серафимовский қабристонидаги Путиннинг ота-онаси қабрида қуйидаги мазмундаги ёзув пайдо бўлди:

«Ҳурматли ота-она! Ўғлингиз ўзини ёмон тутяпти! Тарих дарсларини ўтказиб юбориб, синфдошлари билан уришиб, бутун мактабни портлатиш билан таҳдид қилмоқда. Чора кўринг!»