Дунё бўйлаб молиявий бозорлар тобора қайғули кўрина бошлади. Бу ҳақда The Economist нашри хабар бермоқда.  

Фото: Getty Images

Британияда давлат облигацияларининг даромадлилиги ошди ва фунт стерлинг пасайди, бу эса Ғазначилик ва Англия банкини бозорларни тинчлантиришга қаратилган баёнотлар чиқаришга ундади. 

Японияда ҳукумат 1998 йилдан бери биринчи марта иен курсининг пасайишини тўхтатиш учун валюта бозорларини интервенсия қилди

Хитойда марказий банк валюта чиқиб кетишини чеклаш мақсадида валюта савдоси учун резерв талабларини оширди. 

Ғалаённинг марказида Америка доллари ва глобал фоиз ставкаларининг тинимсиз ўсиши ётади.

Ҳар бир бозорнинг ўзига хос хусусиятлари бор. Британиянинг янги ҳукумати мамлакатда ярим асрдаги энг йирик солиқ имтиёзларини режалаштирмоқда. 

Япония глобал тенденцияни бузган ҳолда фоиз ставкаларини энг паст даражада ушлаб туришга ҳаракат қилмоқда. 

Хитой ҳукумати уни дунёдан ажратиб қўйган «нол-ковид» сиёсатининг оқибатлари билан курашмоқда.

Фото: Bloomberg

Хитойнинг Осиё тараққиёт банк томонидан бу йилги ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши апрель ойидаги 5 фоизлик прогноздан 3,3 фоизга туширилди

Ўттиз йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта ривожланаётган Осиё давлатлари Хитой иқтисодиётига қараганда тезроқ ўсиши кутилмоқда. 

Дунё валюталарининг аксарияти долларга нисбатан сезиларли даражада заифлашди. Дунёнинг энг йирик валюталари саватига нисбатан доллар қийматининг индекси бўлган ДХЙ бу йил 18 фоизга кўтарилиб, сўнгги йигирма йилликдаги энг юқори кўрсаткичга етди. 

Америкада давом этаётган инфляция ва бир вақтнинг ўзида пул-кредит сиёсатининг кескинлашуви бозорларни қийин аҳволга солиб қўймоқда.

Бундан ташқари, август ойидаги енгил ўсишдан сўнг, глобал қимматли қоғозлар йил давомидаги энг паст даражага етди. 

АҚШ Федерал резерв тизими эса мамлакат асосий ставкасини ошириш орқали инфляцияни пасайтиришга ҳаракат қилмоқда. 

Фото: Bloomberg

Bank of America томонидан чоп этилган тадқиқотларга кўра, 1980 йилдан 2020 йилгача ривожланган иқтисодиётларда инфляция 5 фоиздан ошганида, уни 2 фоизга тушириш учун ўртача ўн йил керак бўлган. 

Бу эса АҚШда вазият анча жиддий эканлигини изоҳлайди. Айни пайтда Қўшма Штатларда инфляция даражаси сентябрь ойига кўра йиллик 8,5 фоизга етган. 

Шунингдек, глобал ўсиш бўйича прогнозлар ҳам пасайиб бормоқда. 26 сентябрь куни эълон қилинган янги прогнозларда, асосан бой мамлакатлардан иборат Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти клуби жорий йилда глобал ялпи ички маҳсулот декабрда прогноз қилган 4,5 фоиздан атиги 3 фоизга ўсишини кутмоқда. 

Ташкилотга Канада, Япония, Франция ва Италия каби 24 та давлат аъзо ҳисобланади

Brent маркали нефть нархи яна 85 доллардан пасайди. Бу январь ойи ўрталаридан бери энг паст кўрсаткич. 

26 сентябрь куни Лондон металл биржасида мис нархи икки ой ичида энг паст даражага тушди. 

Иқтисодий пасайиш даврида инвесторлар глобал захира валютасининг нисбий хавфсизлигига интилишлари сабабли, доллар кўпинча кўтарилади. Дунё бўйлаб мамлакатлар ва компаниялар учун бу даҳшатли истиқболдир.