«Ўзгидромет» 30 сентябрь—2 октябрь кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Унга кўра, жума куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ўзгариб туради, ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Кавказ ҳудудларидан антициклон кириб келишида фақат Қорақалпоғистон бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Кундузи ҳаво ҳарорати 20-25 даража атрофида бўлади.

1 октябрь куни антициклон республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Тошкент вилоятида кечаси ва эрталаб ва Фарғона водийси вилоятларида бироз ёмғир ёғади, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-15 даража бўлади, кундузи 21-26 даражагача пасаяди.

2 октябрда ҳам антициклон таъсири давом этади. Ўзбекистон бўйича қуруқ ва салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси ҳарорат 8-13 даражагача пасаяди, кундузи 21-26 даража атрофида бўлади.

Ушбу кунларда шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-18 метр/секундгача кучайиши мумкин.