Деярли 4,5 миллион нафар ўзбекистонлик мол-мулк ва ер солиғидан 2,7 триллион сўм қарздор. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Дилдора Ҳошимова маълум қилди.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Қайд этилишича, Солиқ кодексига мувофиқ, жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиғини 15 апрель ва 15 октябрга қадар тенг улушларда тўлаши лозим.
2022 йилда жами 8 миллион 85 минг нафар ер участкаси ва ундаги кўчмас мулклари мавжуд бўлган жисмоний шахсларга 3 триллион 450 миллиард сўм ер ва мол-мулк солиқлари ҳисобланган.
2022 йилнинг 28 сентябрь санасига қадар 2 триллион 5 миллиард сўм, яъни 58 фоизи тўланган. Шунингдек, 4 миллион 400 минг нафар фуқаронинг ўтган йилдан қолган қарздорлиги билан қўшиб ҳисоблаганда 2 триллион 798 миллиард 4 миллион сўмлик солиқлари тўланмасдан қолмоқда.