Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги соҳасида ўқув-тажриба хўжаликларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қайд этилишича, ҳужжат қуйидагиларни назарда тутади:

  • ташкил этилаётган ўқув-тажриба хўжаликлари учун 279 гектар ер майдонини ажратиш;
  • ушбу ерларни 30 йил муддатга ижара ҳуқуқида бериш;
  • ушбу ерларда қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва етиштиришни ташкил этиш, мониторинг қилишнинг илмий асосланган усулларини қўллаш;
  • спекторли камералар билан жиҳозланган дронларда олинган суратларга ишлов бериш орқали қишлоқ хўжалиги экинларини мониторинг қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

Шунингдек, ҳужжат 1089 гектар суғорилмайдиган ер майдонларини Чимбой туман ҳокимлиги (Қорақалпоғистон) захирасига қайтариш ва кейинчалик очиқ электрон танлов асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ажратишни кўзда тутади. Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва кучга кирди.