Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида ҳайдовчи тракторида 14 та тиркама билан ҳаракатлангани акс этган видео тарқалганди. Ҳолат юзасидан вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати муносабат билдирди.
Кадр: Telegram
Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида ҳолат Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган 4R38 Жиззах–Учтепа–Навбаҳор автомобиль йўлида содир бўлгани аниқланди.
Фото: Жиззах вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси
Жиззах вилояти Пахтакор тумани «Сувонобод» маҳалласида яшовчи, 1990 йилда туғилган ҳайдовчи «Беларусь-80Х» русумли механик транспорт воситаси ёрдамида «Йўл ҳаракати қоидалари»ни қўпол равишда бузиб, белгиланган меъёрдан ортиқча тиркамалар билан ҳаракатлангани маълум бўлди.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.