Россиянинг Белгород вилояти Головчино қишлоғи 3 октябрь куни эрталаб ўққа тутилди. Оқибатда маҳаллий аёл вакили ҳалок бўлди. Вилоят губернатори Вячеслав Гладковнинг айтишича, ҳужум Украина Қуролли кучлари томонидан амалга оширилган.

«Украина Қуролли кучлари бизнинг Грайворон шаҳар округидаги Головчино қишлоғимизни ўққа тутди. Қишлоқ марказига отилган снарядлар оқибатида вайронагарчилик кузатилмоқда. 48 ёшли аёл ҳалок бўлди», — деб ёзган у Telegram-каналида.

Вилоят раҳбарининг қўшимча қилишича, жабрланганлар бўйича маълумотлар аниқланмоқда, айни пайтда уйма-уй юриб, тезкор хизматлар ва туман раҳбари воқеа жойида иш олиб бормоқда.

Белгород вилоятида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишга тушган.