Келаётган қишда Европа энергия инқирози шароитида одатдагидан совуқроқ ҳароратга дуч келади. Бу ҳақда Европа ўрта масофали об-ҳаво прогнозлари марказига таяниб Британиянинг Financial Times газетаси хабар берди.

Фото: Bloomberg

Таъкидланишича, қиш мавсумида синоптиклар камроқ ёғингарчилик бўлишини кутмоқда. Бу эса камроқ ёмғир ва шамол бўлишини англатади.  

Бундай прогнозлар Россия углеводородларидан воз кечиши муносабати билан энергия нархининг ўсишини чеклашга мажбур бўлган бир қатор Европа давлатлари расмийлари учун потенциал муаммодир. 

Вазият ўтган ёздаги рекорд даражада юқори ҳарорат туфайли шамол ва гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқариладиган энергия миқдори камайгани билан янада оғирлашмоқда.

Европа Иттифоқидаги энергетика инқирози июль ойи бошида, Россиядан Европа Иттифоқининг қатор мамлакатларига газ етказиб беришда биринчи узилишлар ва чекловлар туфайли «Шимолий оқим» учун турбиналарга техник хизмат кўрсатиш билан боғлиқ муаммолар юзага келганида янада кучайди. 

Шундан сўнг, Еврокомиссия Европа Иттифоқи давлатларини Россия томонидан газ етказиб беришни тўлиқ тўхтатишга фаол тайёргарлик кўришга ва барча ҳамжамият давлатлари томонидан газ истеъмолини ихтиёрий равишда 15 фоизга қисқартириш режасини амалга оширишга чақирди. 

Аввалроқ Европа газ омборлари ўртача 85 фоиздан кўпроқ тўлдирилгани ҳақида хабар берилган эди.