Дунёнинг энг бой одами, бизнесмен Илон Маск ўзининг Twitter саҳифасида Россия ва Украина ўртасида қандай шартлар билан тинчлик ўрнатилиши мумкинлиги ҳақида фикр юритди, деб ёзади Meduza.

Фото: «The Indian Express»

Маск мумкин бўлган сулҳнинг тўртта асосий параметрига аниқлик киритди:

  • Украинанинг босиб олинган ҳудудларида БМТ назорати остида янги овоз бериш жараёнини ўтказиш: «Агар аҳолининг танлови Украина бўлса, Россия уларни тарк этади".
  • Қрим 1783 йилдан бери («Хрушчёв хатосидан олдин», деб ёзади Маск) бўлгани каби «расмий равишда» Россиянинг бир қисми бўлиб қолади.
  • Қримга сув таъминоти кафолатланади.
  • Украина нейтрал давлат бўлиб қолади.

Твитига изоҳ беришда Маск бу «эҳтимолга энг яқин сценарий» деб ўйлаётганини айтди. Шунингдек, у кузатувчиларини уни қўллаб-қувватлашга ёки рад этишга таклиф қилди. Meduza хабари ёзилаётган вақтда сўровномада 200 мингдан ортиқ одам қатнашган, уларнинг 54,5 фоизи «ҳа» деб овоз берган.

Нашрдан кўп ўтмай Маск «кучли бот ҳужуми» ҳақида шикоят қилди.