Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Актриса Райҳон Асадова янги суратини мухлисларига намойиш қилди.

Фото: Instagram

Шароф Муқимовнинг рафиқаси хонанданинг ўғли Тоҳир билан тушган видеосини эълон қилди.

Хонанда Ғайрат Усмонов ҳамкасби Илҳом Фармонов билан тушган суратини эълон қилди.

Фото: Instagram

Хонанда Муниса Ризаева онасининг туғилган кунида қўшиқ айтиб уни табриклади.

Шунингдек, Муниса Ризаева онасининг туғилган кунини яқинлари даврасида нишонлаётгани акс этган видеони эълон қилди.

АҚШда истиқомат қилаётган актриса Гулчеҳра Эшонқулова қизининг архив суратини эълон қилди.

Фото: Instagram

Дизайнер, актриса Шаҳзода Муҳаммедова турмуш ўртоғи ва қизалоғи Милана билан Умра сафаридан келган онасининг уйига борди.

Актриса Ойдин Юсупова XIV Тошкент халқаро кинофестивалида тушган суратини эълон қилди.

Фото: Instagram

Таниқли раққоса Ирода Исмоилова шогирдлари уни «Устоз ва мураббийлар куни» муносабати билан қандай табриклаганини мухлисларига кўрсатди.

Хонанда Зиёданинг синглиси Азиза Қобилова опасининг «Майли» қўшиғини cover тарзида куйлагани акс этган видеони саҳифасига жойлади.

Актриса, хонанда Хуснора Шодиева Португалиянинг Лиссабон шаҳрида тушган суратини эълон қилди ва бу шаҳар унга ёққани ҳақида гапирди.

Фото: Instagram

Инстаблогер, тиктокер ва хонанда Baby Mohi Шоҳруҳхоннинг «Ассалому алайкум, севги» қўшиғини cover тарзида куйлаб, мухлисларига тақдим этди.

Актриса, инстаблогер Феруза Норматова турли гив конкурсларда уни белгилаган айрим обуначиларига мурожаат йўллади ва саҳифасида изоҳ ёзишни ўчириб қўйгани ҳақида гапирди.

Турк актрисаси Марям Узерли янги сурати билан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Хонанда Лола барча мухлисларига кун давомида яхши кайфият ҳамроҳ бўлишини тилади.

Шу билан бирга хонанда Лола кунини фарзандлари билан ўтказгани акс этган видеони мухлисларига намойиш қилди.

Актриса Паризода Бўрихўжаева саҳифасига онаси билан тушган суратини жойлади.

Фото: Instagram

Истанбулда дам олаётган маҳоратли раққоса Паризода мухлисларига янги видеоси билан кўриниш берди ва муҳаббат ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирди.

Болливуд юлдузи Бипаша Басу фарзанд кутаётганини маълум қилди.

Фото: Instagram

«Уммон» гуруҳининг собиқ аъзоси Шоҳрух автоҳалокатдан сўнг шифохонада даволанаётган Зоҳид Рисқиевнинг аҳволи ҳақида маълумот берди.

«Ҳаммага раҳмат. Ким хабар ёзган бўлса, келиб хабар олган бўлса барчага раҳмат. Зоҳиднинг аҳволи яхши. Ҳаммаси жойида, у даволаниш бўлимида, хавф ортда қолди», — дейди хонанда.

Кўплаб томошабинларнинг қалбидан жой олган «Осмондаги болалар» фильмининг 3-қисмини суратга олиш жараёнлари бошланди. Зулфиқор Мусоқов режиссёрлигидаги фильмда Маҳлиё Асқаралиева, Шаҳноза Валиева ва бошқа актриса, актёрлар иштирок этмоқда.

Мавзуга доир: