Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Ўринбаев 7 нафар ҳокимни огоҳлантирди. Бу ҳақда у Жўқорғи Кенгеснинг 36-сессиясида маълум қилди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

Фото: Жўқорғи Кенгес ахборот хизмати

Сессияда сўз олган Аманбай Ўринбаев янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида қилинаётган ишлар талаб даражасида эмаслигини айтиб, масъулларни кескин танқид қилган.

Фото: Жўқорғи Кенгес ахборот хизмати

Таъкидланишича, Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Дарябай Қайипов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Йўлдош Алимов, Фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Қуаниш Нуримбетов, Қорақалпоқ агро пилла жамияти бошлиғи Давлетбай Хўжақов, Чимбой, Беруний, Қонликўл, Амударё, Тахиатош, Хўжайли ва Тахтакўпир туманлари ҳокимлари янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга ошираётган ишларида хато-камчиликлари йўл қўйгани учун «қаттиқ огоҳлантирилган».

Фото: Жўқорғи Кенгес ахборот хизмати

Аманбай Ўринбаевнинг сессияда «Агар йил якунига қадар юқоридаги раҳбарлар камчиликларни бартараф этмаса, кескин чоралар кўрилади», — деган.