Украинадаги уруш оқибатларига қарамай, 2022 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 5,3 фоизга ўсиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га Жаҳон банки ҳисоботидан маълум бўлди. 

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти  2023 йилда 4,9 фоиз, 2024 йилда 5,1 фоизга ўсиши кутилмоқда. Банк томонидан июнь ойида эълон қилинган ҳисоботда мамлакат иқтисодиёти 2022 йилда 4,3 фоизга, 2023 йилда 5,3 фоизга, 2024 йилда эса 5,5 фоизга ўсиши кутилаётган эди

Амалга оширилаётган улкан иқтисодий ислоҳотлар хусусий сектор бошчилигидаги ўсишни жонлантиришда давом этса, ўрта муддатли истиқбол ижобий бўлиб қолмоқда, — дейди Жаҳон банки. 

Таъкидланишича, Ўзбекистон сўнгги йилларда савдо ва нархларни эркинлаштириш бўйича дастлабки улкан ислоҳотларни амалга оширган. 

Жаҳон банкининг маълум қилишича, маҳсулдорликни, хусусий сектор бошчилигидаги ўсишни рағбатлантиришни давом эттириш ва иш ўринлари яратиш учун қўшимча ислоҳотлар зарур.

Ўзбекистонда минтақавий прогнознинг ноаниқлигига қарамай, 2022 йилнинг биринчи ярмида ялпи ички маҳсулот кучли пул ўтказмалари, экспорт ва инвестициялар ҳисобига 5,4 фоизга ўсди. 

Иккинчи чоракда реал иш ҳақи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 фоиздан кўпроққа ошди. 

Таъминот томонида қурилиш ва қишлоқ хўжалигидаги кучли ўсиш қисман саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ўсишнинг секинлашувини қоплади. 

Инвестициялар (асосан энергия ишлаб чиқариш, ўғитлар ва инфратузилмага) 9,4 фоизга ўсди. Экспорт қиймати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40,5 фоизга ўсди, бунинг натижасида олтин экспорти икки баравардан ортиқроқ кўпайди. Мамлакат валюта захиралари ҳам барқарор даражада сақланиб қолмоқда.  

Олтиндан ташқари экспорт 22,5 фоизга юқори бўлиб, табиий газ, тўқимачилик, озиқ-овқат, машинасозлик, транспорт ва туризм ҳиссасига тўғри келди. 

Импорт 27,4 фоизга ошди, чунки импорт қилинадиган озиқ-овқат ва энергия нархлари, шунингдек, ички талаб юқорилади. 

Озиқ-овқат экспорти 41 фоизга, машина ва ускуналар 29 фоизга, хизматлар импорти эса 65 фоизга ошган.

Озиқ-овқат, ёнилғи ва логистика харажатларининг ошиши мамлакат инфляциясини 2022 йил июнь ойида 12,3 фоизга (2021 йил июнь ойида 10,9 фоиз эди) оширди. 

Жаҳон банк томонидан Ўзбекистонда инфляция 2022 йил охирида 11,3 фоизга, 2023 йилда 10,9 фоизга, 2024 йилда эса 9,6 фоизга пасайиши кутилмоқда. 

2022 йилнинг март—май ойларида сўм долларига нисбатан қарийб 7 фоизга қадрсизланди

Валюта курси босими ва ноаниқ инфляция прогнозига жавобан, Ўзбекистон Марказий банки дастлаб асосий ставкани ставкасини 300 базавий пунктга ошириб, 17 фоизгача кўтарди. 

Июнь ва июль ойларида валюта курсининг барқарорлашуви, валюта тушумларининг тикланиши ва ички депозитларнинг ўсиши Марказий банкка асосий ставкани 15 фоизгача пасайтириш имконини берди. 

Украинадаги урушдан кейин капитал буферларининг камайиши ва банкларнинг янада эҳтиёткор кредит сиёсати кредитлар ўсишини 2022 йил июнь ойи охирида ўтган йилги 23 фоиздан 14 фоизгача секинлаштирди. 

Банк тизими барқарорлигича қолаётган бўлса-да, бир нечта банклар заиф ҳолатда, — дейди банк. 

Ўзбекистонда миллий камбағаллик рейтинги 2021 йилда 17 фоизни ташкил қилган эди. Жаҳон банки эса 2024 йилга келиб бу кўрсаткич 13,4 фоизгача пасайишини прогноз қилди.

Аввалроқ EТТБ Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё давлатлари учун иқтисодий ўсиш прогнозларини ўзгартирган эди.