Бухоро вилоятининг Бухоро туманида фуқароларга сохта паспорт тайёрлаб беришни ваъда қилган шахс ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бухоро туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Х.У. икки кишининг ишончига кириб, уларга чет элга чиқиш учун тақиқ қўйилган бўлса-да, танишлари ёрдамида 3 600 доллар эвазига қўшни Қирғизистон фуқароси сифатида сохта паспорт тайёрлаб, Ўзбекистон чегара постидан ўтказиб қўйишга келишган.

У олдиндан 2 000 долларни олган олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.