Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Чортоқ туманидаги туғуруқхона тасвирланган видео тарқалди. Видеода туғуруқ жараёнини ўтказган 15 нафарга яқин аёл ва болалар бир хонада ётганини кўриш мумкин.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Тармоқ фойдаланувчилари мазкур воқеа ҳақида ёзиб, «Туғруқхонами бу ёки одам заводи?», — дея савол берган. Ҳамда мазкур шифохона бош шифокори ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазиятга изоҳ бериши кераклигини таъкидлаган.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

«Дарё»нинг Наманган вилоятидаги мухбири Азизбек Абдувалиев айни пайтда мазкур даргоҳда бўлиб, воқеа тафсилотларини ўрганмоқда.