Кўпгина ота-оналар фарзандининг иштаҳаси яхшилигини ҳамма нарсани истеъмол қилишида деб билади, аммо бундан бошқа барча ҳолатни иштаҳасизликка йўяди. Бу фикр нотўғри, албатта. «Новий очаг» нашри озиқлантириш бўйича мутахассис Александра Ситнова озиқ-овқат билан соғлом муносабатда бўлиш ҳақиқатан ҳам нима экани ҳақидаги мулоҳазаларини тақдим этди.

Фото: «Новий очаг»

Фарзандингизнинг иштаҳаси яхши, агар у:

  • овқатланиш вақтида ўзини яхши ҳис қилади ва оилавий овқатланишга осонгина қўшилади;
  • завқ билан овқатланади, ёшини ҳисобга олган ҳолда дастурхон атрофида ўзини жуда яхши тутади;
  • унга таклиф қилинаётган таомлардан танлайди ва унга янги нарса таклиф қилинса қарши бўлмайди, ўзи истамаган таомга эътибор бермайди, янги таомни синаб кўришни ўрганади;
  • у қанча овқатланишини ўзи белгилайди, фақат у қанча ейишини билади; озиқ-овқат миқдорини танлашда сиз болага ишонасиз.

Ҳамма болалар қанча овқатланишни билади: баъзан кўп, баъзида оз овқатланади. Ҳатто овқатланишни яхши кўрадиган болалар ҳам маълум миқдорига тўяди. Уни камроқ ёки кўпроқ овқатлантиришга уриниш сиз олдини олмоқчи бўлган муаммони — иштаҳа бўғилишини келтириб чиқаради.

Етарлича овқат емайдиган ёки озиқ-овқат бўлмаслигидан қўрққан болалар доимо бу ҳақда ўйлайди ва кўп овқатланади. Улар тўқлик сигналларини тингламайди. Овқатланиши мажбурий бўлган кичик болалар, имкон берилса, камроқ овқатланади. Улар очлик сигналларига қулоқ солмайди. Иккала ҳолат ҳам тўқлик сигналига жавоб бермайдиган иштаҳасизликни келтириб чиқаради.

Иштаҳанинг яхшилиги аслида нима?

Яхши иштаҳа — бу овқатланиш қобилияти. Бу дегани, бола дастурхонга оч келади ва тўйгунча овқатланади. Бу унга ёқадиган таомни танлаш ва ҳақиқатан ҳам тўқликни ҳис қилиш имкониятидир, шунчаки овқатланишни тўхтатиш вақти келгани учун овқатланишни тўхтатиб қўйиш ёки ҳаммасини ейиши керак бўлганлиги сабабли овқатланишни давом эттириш эмас.

Яхши иштаҳа — бу етарли энергия олиш учун тарелкада нима бўлиши ҳақида ўйлаш қобилияти, шунингдек, овқатланишдан завқланишдир.

Яхши иштаҳа — бу бола олдингидан кўра бироз кўпроқ таом истеъмол қилиши мумкин, чунки у бу таомни жуда яхши кўради.

Яхши иштаҳа мослашувчан. Бу очлик даражаси, режим, ҳозирги вақтда озиқ-овқат мавжудлиги ва ўзини қандай ҳис қилаётганига боғлиқ. Яхши иштаҳа бўшатилган тарелка эмас, бу аллақачон етарли бўлганида ва яна иккита бўлак ейиш мумкинлигини ҳис қилиш қобилиятидир.

Ота-оналар фарзандлари билан дуч келадиган овқатланиш муаммоларининг аксариятини уйда таълим олиш ва оилавий одатларни ўзгартириш орқали ҳал қилиш мумкин. Аммо шифокор билан маслаҳатлашиш керак бўлган ҳолатлар мавжуд.

Қачон шифокорга мурожаат қилиш керак?

Вазн камайиши

Тўсатдан ёки узоқ муддатли вазн йўқотиш 10 фоизгача ёки ундан кўп бўлиши мумкин. Баъзида вазн йўқотишнинг сабаби касаллик бўлиб, боланинг соғлиғи ва иштаҳаси тикланиши биланоқ вазн ҳам ўз ҳолига қайтади. Аммо бу ҳолатда ҳам шифокорнинг маслаҳати ортиқча бўлмайди.

Вазннинг тез ортиши

Боланинг тана массаси индекси ортиқча вазн ёки семиришни кўрсатади.

Макро ва микроэлементларнинг танқислиги 

Масалан, оғир анемия, калий, Б витамини, оқсил етишмовчилиги. Бундай камчиликлар нафақат таҳлиллар билан аниқланиши, балки клиник кўринишга эга бўлиши муҳимдир.

Ҳар қандай озиқ-овқатдан бош тортади ёки маълум бир ранг, тузилиш ёки бренднинг 1-2 та таомини истеъмол қилади

Ҳар доим унинг севимли таоми бўлиши керак, чунки бола бошқа ҳеч нарса емайди. Бола ҳақиқатан ҳам бир неча турдаги нон истеъмол қилса, сут, кефир, турли маркадаги биолакт ичса ва баъзида олма ёки банан истеъмол қилса, вазиятларни фарқлаш лозим. Биринчи ҳолда, унга шифокор керак, иккинчидан, машғулот.

Соғлиғидан шикоят қилади ёки ўзини ёмон ҳис қилади

Агар бола қорин бўшлиғидаги оғриқлардан шикоят қилса, уйқусираб, совуққа дош беролмаса ёки доимо шамолласа, у шифокор ёрдамига муҳтож. Бундай ҳолда унинг иштаҳасизлиги ташқи кўринишлар аниқ ифода этади.

Овқатга нисбатан бефарқ муносабат

Озиқ-овқат, овқатланиш ҳақида қайғурмайди, бировнинг овқатига қизиқиш билдирмайди. Бундай ҳолатлар камдан-кам учрайди, бу ўз-ўзидан ўтиб кетса ҳам боланинг ўсиши, ривожланиши ва фаол бўлишига тўсқинлик қилади.