Дунё аҳолисининг деярли 20 фоизи рух танқислигига мойил. Ушбу элементнинг етишмаслиги ички органларнинг бузилишига, соч, тирноқ ва тери ҳолатининг ёмонлашишига олиб келиши мумкин. Фойдали ва тўғри овқатланиш рух бўлган эҳтиёжни тўлдиришга ёрдам беради, деб ёзади «Championat».

Фото: Pinterest

Организм маҳсулотдаги рух миқдорининг ярмини ўзлаштиради. Шунинг учун иложи борича кўпроқ элементга бой янги сабзавот ва меваларни истеъмол қилиш лозим, чунки уларни пишириш рухнинг 50-80 фоизини йўқолишига олиб келади. Бу умумий кўрсатмалар, албатта, баъзилар учун мос келмаслиги мумкин. Рационни тузишда шахсий хусусиятлар — аллергия ҳисобга олиниши муҳим.

Қовоқ уруғлари

Хом уруғларда жуда кўп миқдордаги рух (100 грамм учун тахминан 10 мг) кунлик эҳтиёжнинг тахминан 70 фоизини ташкил қилади. Қовоқ уруғлари клетчатка, антиоксидант, витамин ва минераллар манбаи ҳисобланади. Катталар ундан кунига 30 граммдан истеъмол қилиши мумкин.

Тухум

Тухуми, яъни унинг сариғи 3 мг рухни ўз ичига олади — бу кунлик эҳтиёжнинг 26 фоизини ташкил қилади. Тухум таркибида кальций, магний, фосфор, темир, ёд ва бошқа фойдали моддалар ҳам мавжуд. Бундан ташқари, у осон ҳазм бўладиган оқсилнинг ажойиб манбаидир.

Устрицалар

100 грамм устрицада 70 дан 80 мг гача рух мавжуд, бу элементнинг кунлик эҳтиёжидан беш баравар кўп. Ушбу маҳсулот қалқонсимон без ва иммунитет тизимини қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари, денгиз маҳсулотларидан олинадиган рух кўзни инфекция ва паразитлардан ҳимоя қилади.

Кунжут

Кунжут таркибида витамин, аминокислота, оқсил ва, албатта, рух мавжуд. Уруғлар касалликдан тезда тикланишга ёрдам беради, асаб тизимини мустаҳкамлайди ва юрак касалликларининг ривожланишига тўсқинлик қилади.

Мак

Мак таркибида ҳам рух мавжуд бўлиб, у оқ қон ҳужайраларини кўпайтиришда иштирок этади, бактерия, вирус ва бошқа бегона элементларнинг кириб келишига қарши ҳимоя реакциясини кучайтиради. Мак таркибидаги калий миқдори туфайли қон томирларининг кучланишини камайтиради, қон босимини пасайтиришга ёрдам беради ва қон қуйқаларининг шаклланишига тўсқинлик қилади.