Организм учун зарур бўлган B12 витамини даражасини сақлаб қолиш учун қўшимча моддаларни қабул қилиш шарт эмас. Шунчаки, нонушта ёки тушлик учун бир нечта таниш маҳсулотларни рационга киритиш кифоя, деб ёзади Marie Claire.

Фото: Marie Claire

B12 витамини ДНК синтези учун зарур, у қизил қон ҳужайралари шаклланишида иштирок этади, асаб тизимининг фаолиятини қўллаб-қувватлайди ва метаболизмни меъёрлаштиришга ҳисса қўшади. Аммо ушбу озиқ моддасининг етишмаслиги анемия, ошқозон-ичак трактининг бузилиши ва неврологик касалликларга олиб келиши мумкин, бу нейронлар орасидаги импулсларни узатишда муваффақиятсизликлар билан тавсифланади.

B12 витамини танқислигининг белгилари: терининг оч сариқ ранги, оғриқли қизарган тил (баъзида ошқозон яраси билан), ҳиссий бузилишлар, жиғилдон қайнаши, кўришнинг хиралашиши, ҳаракат ва юришнинг ўзгариши, асабийлашиш, чарчоқ, ақлий қобилиятларнинг пасайиши, хотиранинг сусайиши ва депрессия. Яхши томони шундаки, бундай муаммолардан қочиш унчалик қийин эмас.

Совуқ мавсумда организмда витаминлар билан тўйинганлигини диққат билан кузатиб бориш кераклигини унутмаслиги лозим. Бу саломатликни сақлаш ва мавсумий касалликларга қарши курашишнинг калитидир. Одатда ҳомиладор ва эмизикли аёллар, чекувчи ва спиртли ичимликларни истеъмол қилувчиларга B12 етишмовчилигини бошдан кечириш хавфи бўлган гуруҳ сифатида қаралади, аммо ҳамма белгилар ҳам бу билан чекланмайди. Қон таҳлили ташхисни аниқлаштиришга ёрдам беради ва шифокор билан маслаҳатлашгандан сўнг оқибатларни бартараф этиш яхшироқ.

Айрим витаминлар қўшимча моддаларни талаб қилмайди, уларнинг баъзилари одатдаги истеъмол қилинаётган маҳсулотлардан олинади.

Нонушта вақтида организмни B12 витамини билан тўйинтириш айни муддао, чунки бу озуқа тухум маҳсулотида мавжуд. Тухум оқсил, кальций, фосфор, А, К, Э ва B12 витаминлари каби кўплаб озиқ моддалар манбаи ҳисобланади. Ушбу маҳсулот соғлом холестерин даражасини қўллаб-қувватлайди, суяк ва мушакларни мустаҳкамлайди, ҳатто вазн камайтириш ёрдам беради. Шу билан бирга, организмни фойдали озиқ моддалар билан тўйинтириш нуқтаи назаридан, у қайнатилган ёки қовурилган тухум бўладими, муҳим эмас.

B12 витаминига бой бошқа маҳсулотлар ҳам мавжуд. Улар орасида яна нонушта учун жуда мос бўлганлари бор. Буларга озуқавий моддаларга бой дон маҳсулотлари, кам ёғли сут, йогурт ва пишлоқ киради.

Бундан ташқари, мол гўшти, товуқ, жигар ва балиқлар истеъмол қилиш мумкин. Ўсимлик маҳсулотларида ушбу элемент жуда кам учрайди, шунинг учун B12 етишмовчилиги баъзида вегетариан парҳезида юзага келади.

Айтганча, санаб ўтилган маҳсулотларни истеъмол қилишда меъёрни ҳисоблаш муҳимдир. B12 витаминининг кунлик миқдори 100 грамм Emmental пишлоғида, 70 грамм мол гўшти ёки 20 грамм мол жигарида мавжуд. Бу маҳсулотларнинг барчаси уйқуни нормаллаштириш, мия ва нафас олиш тизимининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Альцгеймер касаллигининг олдини олишда ёрдам беради.