Туғилиш вақтида чақалоқ ўзи билан содир бўлган ҳамма нарсани ҳис қилади ва жараённинг оғриғи (ёки аксинча) унинг жисмоний ҳолатига таъсир қиладиган оқибатларга олиб келиши мумкин.

Сиқилиш

Фото: Adobestock

Табиат аёлларни жуда авайлайди. Табиий туғилиш пайтида чақалоқнинг танаси сиқилади, бу ўпкадаги суюқликдан халос бўлишга ёрдам беради. Кесарча кесиш амалиёти билан туғилган чақалоқлар бу босимни бошдан кечирмайди, шунинг учун ўпкадан суюқликни олиб ташлаш учун бошқа усуллардан фойдаланиш керак.

Тўсатдан босимнинг пасайиши

Ҳомила йўлдошидаги суюқликда тўққиз ой бўлиб, кейин тўсатдан ҳавога чиққан чақалоқнинг танаси ҳам атмосфера босимининг кескин пасайишига дуч келади.

Табиий туғиш пайтида дунёга аста-секин чиқаётган чақалоқ бошқа босимга кўникиш имкониятига эга бўлади, унинг танасида зарур гормонлар ишлаб чиқарила бошлайди. Кесарча кесиш билан у бундай имкониятга эга бўлмайди, шунинг учун босимнинг пасайиши туфайли мияда кичик қон кетишлар бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши

Фото: Adobestock

Табиий йўл билан туғилган чақалоқ аста-секин атроф-муҳит ҳароратига кўникиш имкониятига эга. Гарчи бу ҳолатда ҳам пасайиш ҳали ҳам кескин бўлиб чиқса-да, чунки она қорнида у иссиқ шароитида бўлган (бачадон ичидаги ҳарорат + 37 ° C атрофида бўлади), туғуруқхонадаги ҳарорат эса барибир пастроқ бўлади.

Тортиш ва тортилиш

Жарроҳлик йўли билан туғилган болада бу ҳолат анча оғриқсиз кечади: уни тезда ёруғликка чиқиши учун тортиб олиш керак эмас. Дояларнинг бепарволиги туфайли юзага келиши мумкин бўлган жароҳатлар хавфи деярли нолга тенг бўлади.

«Яхши» бактерияларнинг етишмаслиги

Бола табиий равишда туғилганда, она танасининг туғилиш канали орқали ўтаётганда, у жуда кўп бактерияларга дуч келади, бу жуда фойдали: биринчидан, дарҳол унинг иммун тизими бунга ўргана бошлайди, иккинчидан, боалнинг ичак микрофлораси шу ерда шакллана бошлайди.

Кесарча кесиш билан чақалоқ бу бактерияларга дуч келмайди, бу баъзи ҳолларда боланинг соғлиғига таъсир қилиши мумкин, масалан, дисбиёзга олиб келади.

Кўкаришлар

Фото: Adobestock

Табиий туғилиш натижасида, агар жараён силлиқ кечмаса ва чақалоқ туғилишига фаол ёрдам берилса, доялар чақалоғингизнинг танасида из қолдириши мумкин. Жарроҳлик операцияси пайтида, албатта, бундай нарса бўлмайди, бу ҳолда болани олиш учун махсус ҳаракатлар талаб этилмайди.

Она билан биринчи алоқанинг кечикиши

Ҳозирда кўпроқ шифокорлар янги туғилган чақалоқни онанинг кўкрагига дарҳол бериш - яқин алоқа ўрнатиш, шунингдек, ўз танасини ҳис қилиб, тинчланиши учун қанчалик муҳимлиги ҳақида гапирмоқда.

Кесарча кесиш билан бундай алоқа кечиктирилиши мумкин, чунки онага тикланиш учун вақт керак бўлади. Бироқ бу кечикиш она ва чақалоқ ўртасидаги алоқага сезиларли таъсир кўрсатиши даргумон, чунки бундай муносабатлар дунёдаги энг кучли муносабатлардан биридир.

Кечиктирилган озиқлантириш

Чақалоқлар оч ҳолда туғилади - одатда чақалоқ туғилгандан кейин дарҳол онаси озиқлантиради. Аммо бола кесарча кесиш натижасида туғилган бўлса, унда овқатлантириш кечиктирилиши мумкин, бу операция вақтида онага берилган дори-дармонларга боғлиқ. Бундан ташқари, операциядан сўнг аёлнинг сути етарли бўлмаслиги мумкин.

Фото: Adobestock

Анестезиядан кейинги уйқучанлик

Кесарча кесиш амалиётида шифокорлар умумий ёки эпидурал (умуртқа поғонасига инъекция) беҳушликдан фойдаланишлари мумкин. Инъекция қилинганида, оғриқ қолдирувчи восита чақалоққа ҳеч қандай таъсир қилмайди, аммо умумий беҳушликка олиб келиши мумкин, бу эса чақалоқ туғилгандан кейинги биринчи кунларда онанинг летаргик ва уйқучан бўлишига олиб келади.