Боланинг нутқида кечикиш борлигини қандай аниқлаш мумкин ва қайси мутахассисларга мурожаат қилиш керак? «Новий очаг» нашри бу ҳақда батафсил маълумот билан бўлишди.

Фото: «Новий очаг»

Болада нутқни қандай ривожлантириш керак?

Нутқ ривожланиши мураккаб ва, афсуски, жуда кенг тарқалган муаммодир. Нутқни яхши шакллантириш учун бола билан мулоқот қилиш керак. Афсуски, на телевизор, на аудио эртаклар одамнинг одатий нутқи ўрнини боса олмайди. 5-6 ойдан кейин турли хил қуш ва жониворларга тақлидан куйлашни бошлаш лозим; 6-8 ойдан сўнг қилаётган ёки қилишни режалаштирган ҳамма нарсани айтиш, шеър ва эртакларни ўқиш, китоблардаги расмларни кўрсатиш зарур.

Гарчи бола ҳали жуда кичкина, ҳеч нарсани тушунмайдигандек туйилса-да, буларнинг барчаси боланинг миясининг ривожланишига ва кўпроқ янги асабий алоқаларнинг пайдо бўлишига ёрдам беради.

Болада нутқ ривожланишининг нормал вақти

Фарзандингиз стандартларга (бир ёшида 8-10, 1,5 ёшда 30 сўз) жавоб бермаса, ташвишланманг. Болаларда нутқ турлича ривожланади. Бир ёшга тўлгунга қадар барча болалар келажакда нутқни ўзлаштириш учун бир неча босқичлардан ўтади. 4-5 ойлигидан овоз чиқариши, 8 ойлигидан турли хил ҳарфларни жуфтлаб айтиши мумкин. Биринчи сўзлар аксарият чақалоқларда 9 ойдан 1,5 ёшгача пайдо бўлади. Бу сўзларни осонгина таниб олиш мумкин ёки аксинча, оддий нутқдан узоққа ўхшайди: ит ўрнига баба, машина ўрнига биби ва бошқалар.

Қоида тариқасида, биринчи сўзлар пайдо бўлганидан 6-12 ой ўтгач, лексик жараён содир бўлади: сўзлар сони кескин кўпаяди, биринчи иборалар пайдо бўлади, яъни умумий маъно билан бирлаштирилган икки ёки ундан ортиқ сўз.

Болада нутқ ривожланишининг кечикиш белгилари:

Бир ёшда бола ота-онасининг унга мурожаат қилган нутқига жавоб бермайди (меҳрли мурожаатга жавобан жилмаймайди; буйруқларни эътиборсиз қолдиради).

Ҳеч ким болани мукаммал тарзда бўйсунишини кутмайди, айниқса бу ёшда, лекин ҳар қандай мурожаат қилинган нутққа реакциянинг тўлиқ етишмаслиги катталарни огоҳлантириши керак.

1,5—2 ёшли бола ота-оналар томонидан номланган объектни (олма, стол, ёзув машинкаси ва бошқалар) кўрсатолмайди;

1,5—2 ёшли болада ишора бўлмайди, (бармоғи билан кўрсатмаслиги) сўзни айтмайди;

2,5—3 ёшда, оддий ибораларни туза олмайди (мен ичмоқчиман, менга олма бер, сайрга борамиз).

Болада нутқ ривожланишининг кечикишида нима қилиш керак?

Агар бундай муаммога дуч келсангиз, бир қатор мутахассислар билан боғланишингиз керак: болани педиатр, невролог, дефектолог, нейропсихолог, ЛОР шифокори кўригидан ўтказиш мажбурийдир. Баъзида нутқ ривожланишининг кечикиши боланинг эшитиши билан ҳам боғлиқ. Текширув оддий тиббиёт муассасаларида ҳам, ихтисослаштирилган марказларда ҳам ўтказилиши мумкин.