Кийимларни тўғри юваётганингизга ишончингиз комилми? Маълум бўлишича, инсонлар кўпинча эътибордан четда қолдирадиган жуда кўп жиҳатлар мавжуд. Айнан улар севимли кийимларни узоқ муддат давомида янгидек сақлашга ёрдам беради, деб ёзади Marie Claire.
Фото: Marie Claire
Кийимларни ювишдан олдин доғларни тозалаб олинг
Фото: Marie Claire
Агар сиз ювмоқчи бўлган кийимда озиқ-овқат, шароб, сиёҳ, ёғ, қон ва бошқа нарсаларнинг доғи бўлса, уларни олдин тозалаб, кейин кир ювиш машинасига солиш керак. Кир ювиш воситаси доғли жойга қўлланиб, 10-15 дақиқага қолдирилади, сўнгра сувда ювиб ташланади. Акс ҳолда кийимлардаги доғлар кетмайди.
Кийимларни рангига кўра ажратинг
Фото: Marie Claire
Бу ҳамма билиши керак бўлган асосий қоидадир. Бироқ яқинда ўтказилган тадқиқотга кўра, инсонларнинг учдан икки қисми ювишдан олдин кийимларни рангига қараб ажратмайди. Шунинг учун ҳам бу қоидани эътиборсиз қолдириш оч рангдаги кийимларнинг оқлигини йўқотишига олиб келади, бошқа рангли кийимлар эса хиралашади.
Кийимдаги ёрлиқ билан танишиб чиқинг
Фото: Marie Claire
Кўпинча сотиб олинган кийимларнинг ёрлиғидаги кўрсатмалар ўқилмасдан кесиб ташланади. Аммо у ерда кийимни иложи борича узоқроқ сақлашга ёрдам берадиган муҳим маълумотлар (сув ҳарорати, ювиш режими ва бошқалар) мавжуд.
Мос келадиган воситалардан фойдаланинг
Фото: Marie Claire
Тўғри келадиган ювиш воситасини танлаш энг муҳим босқичлардан биридир. Махсус турдаги кийимлар учун мўлжалланган суюқ геллар жуда яхши иш беради. Шу билан бирга, маҳсулот миқдори ошириб юборилмаслиги керак. Акс ҳолда кир ювиш машинаси ва ювилаётган кийимларда ҳам муаммо пайдо бўлиши мумкин.
Қуритиш режимига эга кир машинаси билан эҳтиёт бўлинг
Фото: Marie Claire
Агар машина қуритиш режимига эга бўлса, уни ҳар сафар ювгандан кейин ишлатиш яхши. Бироқ ҳар бир кийимни бу тарзда қуритиб бўлмайди. Табиий ёки нозик матолардан тикилган кийимлар (пахта, нозик жун ва бошқалар) бундай кучли таъсирдан тезда сифатини йўқотади.