Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21—22 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Францияда бўлиб қайтди. Ташриф доирасида Шавкат Мирзиёев ва Франция президенти Эммануэль Макрон рафиқалари билан Париждаги Лувр музейида бўлди.

Музейда «Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида» кўргазмаси очилди. Икки давлат раҳбари кўргазманинг илк меҳмонлари бўлди.

Музей олдида Франция президенти Шавкат Мирзиёевни қучоқ очиб кутиб олди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Эътиборга молик томони, мазкур сурат жамоатчилик эътиборини тортди.