Янги йил байрами яқинлашгани сари уй ва арча безатиш ишлари бошланади. Аммо бунинг учун арча сотиб олиш шарт эмас, уй шароитида ҳар ким ўз қўллари билан мавжуд буюмлардан ҳам ноодатий арчалар ясаши мумкин. «Lisa.ru» нашри бу борада фойдали лафхаклар билан бўлишди.

Фото: «Lisa.ru»

Бунинг учун кўп нарса талаб этилмайди. Шунчаки картондан конус шаклини ясаб олиш ёки уни дўконлардан харид қилиш мумкин. Сўнгра атлас тасмалар бир хил узунликда кесиб чиқилади. Хоҳишга кўра, қизил ва яшил тасмалардан фойдаланиш мумкин. Улар елим ёрдамида конусга ёпиштирилади ва юлдузча учун тилла ёки кумушранг тасмадан безак берилади.

Фото: «Lisa.ru»

Ушбу услубдаги арча жуда содда тарзда яратилган. Бунинг учун конус ёки бошқа шундай шаклдаги буюм керак бўлади. Конус пергамент қоғоз билан ўралади. Сўнгра ип крахмал эритмаси ёрдамида шакл устига қотирилади. Арча шакли ҳосил бўлгач, ипларнинг қуриши кутилади. Конус шакли олинади ва ажойиб арча тайёр. Уни турли хил мунчоқлар билан безатиш мумкин.

Фото: «Lisa.ru»

Иш столини худди шундай арча билан безаш мумкин. Бунинг учун турли хил кичик ўлчамдаги тахталар керак бўлади. Улар дастлаб бўялади ва чиройли кўринишга келгач, бир-бирига маҳкамланади. Байрамдан сўнг арчани йиғиш ва келаси йилда яна қайта ясаш мумкин.

Фото: «Lisa.ru»

Бу каби симларни гул дўконларида топиш мумкин. Улар экинлар учун мўлжалланган. Айнан яшил рангдагиси арча учун айни муддао. У худди гулчамбар шаклида ясалади. Қолаверса, бу каби арчалар бошқаларидан ноодатийлиги билан ажралиб туради.

Фото: «Lisa.ru»

Оддий тахталардан ҳам ажойиб дизайн яратиш мумкин. Бунинг учун аввал тахта оқ рангга бўялади. Сўнгра қуритишга қўйилади. Байрам чироғи ва бошқа безаклар ёрдамида тахта юзасига арча шакли ўрнатилади.

Фото: «Lisa.ru»

Оддий картон ёки қалин қоғоздан ҳам арча ясаш мумкин. Бунинг учун қуйидаги видео қўлланма ёрдам беради.

Тухумлар солинадиган картон қоғоздан ҳам ажойиб арча ясаш мумкин. Бунинг учун оддий картон, қоғоз, акрил бўёқ, чўтка, суши таёқчаси керак бўлади. Тухум солинадиган панжара қоғоздан ҳар бир чуқурча кесиб олинади. Сўнгра улар бўялиб, қуритишга қўйилади. Конус шакли устидан барча бўялган картон бўлакчалари ёпиштириб чиқилади.

Фото: «Lisa.ru»

Уйда мавжуд эскирган джинси ёки бошқа матолардан ҳам арча ясаш мумкин. Бунинг учун албатта, конус шакли, елим, қайчи ва мато керак бўлади. Улар бир хил шаклда кесилиб, айлана ёки бурама шаклда конус устидан ёпиштирилади. Безак учун мунчоқлар ёки тўрдан фойдаланиш мумкин.

Фото: «Lisa.ru»

Бу каби арчани ҳар қандай мактаб ўқувчиси ҳам ясай олиши мумкин. Бунинг учун ялтироқ безак керак бўлади. У конус юзасига айнлана шаклда ёпиштирилади. Натижада байрамона кайфият улашувчи арча ҳосил бўлади. Уни турли хил ўйинчоқ ва чироқлар билан безаш мумкин.

Фото: «Lisa.ru»