Маникюр идеал кўриниши учун уни ҳар ҳафта қайтадан қилиш керак. Бироқ ҳамма ҳам бундай харажатни кўтара олмайди. Тирноқларингиз доимо чиройли кўринишга эга бўлишини хоҳласангиз «Новий очаг» нашри тақдим этган маълумотлар билан танишинг.

Фото: «Новий очаг»

Кутикулаларингизга эътибор беринг

Кутикулаларни тикловчи, юмшатувчи мойни сотиб олинг ва уни камида ҳар куни тирноқнинг четига суртинг. Ёғ секин сўрилади, шунинг учун у узоқ вақтни талаб этади. Агар сиз мойни доимий равишда ишлацангиз, кутикуланинг ҳолати сезиларли даражада яхшиланади, сиз тирноқларингиздаги терининг яллиғланмаслигини сезасиз.

Ҳеч қачон лакни қўллашдан олдин қўлларингизни мой қилманг

Ҳеч нарса ёғли бўлмаслиги, тирноқлар тоза бўлиши керак. Маникюр қилмоқчи бўлган кунингиз ёғли маҳсулотларни, шу жумладан қўл кремини умуман ишлатмаганингиз маъқул. Ёғ тирноқларга тушади, лак қаттиқлашади, яъни у тезроқ ўчиб кетади.

Юмшоқ пилка билан ортиқча терини олиб ташланг

Тирноқлар атрофидаги қўпол эпидермисни юмшоқ пилка ёки силлиқлаш учун текис баф билан олиб ташлашингиз мумкин. Бу терини текислайди ва терининг яллиғланиш эҳтимолини камайтиради. Бу ишни қилишдан олдин қўлларингизни озгина буғланг.

Лак қўллашдан олдин тирноқларингизни ёғдан тозаланг

Буни лакни тозалаш воситаси билан қилишингиз мумкин. Тирноқларингизни лакни олиб ташлаганингиздек пахтали ёстиқча билан артиб олинг. Бу ерда ҳамма нарса оддий бўёқ билан бир хил: бўяш учун сирт қанчалик пухта тайёрланган бўлса, у шунчалик узоқ сақланиб туради.

Маникюрдан кейин қўлингизни иссиқ сувда ювманг

Қоплама 12 соат ичида яхши қурийди. Агар сиз лакнинг шишиши, ёрилиши ёки унда қабариқ бўлишини хоҳламасангиз, юқори ҳарорат ва унинг кескин ўзгаришидан сақланинг.

Ҳар 2-3 кунда нозик ҳимоя қатламини қўлланг

Ҳимоя қатламини қўллаш лакнинг ранги ёрқинроқ бўлишига ва унинг узоқроқ сақланишига ёрдам беради.

Иккита асосий қатламни қўлланг

Биринчи қатлам тирноқ учларига, иккинчиси бутун тирноққа қўлланилиши мумкин. Мутахассислар буни тирноқларнинг учларидаги лак кетиб қолмаслиги учун қилади.

Лакни қўллашдан олдин озгина иситиб олинг

Агар қўлларингизга бир шиша лакни ишқалаб, исицангиз, унинг ҳарорати кўтарилади, лак сирт бўйлаб бир текис тақсимланади ва уни қўллаш осонроқ бўлади.

Лакни тўғри танланг

Маникюрингиз узоқ вақт давомида чиройли кўринишини хоҳлайсизми? Матли лак турларни танламанг. Шунингдек, қуримайдиган, қалинлашувчи ва жуда арзон лаклардан фойдаланманг. Энг чидамли лаклар — профессионал косметика ишлаб чиқаришга ихтисослашган компанияларнинг маҳсулоти бўлади.

Мавзуга доир: