Бугунги кунда Food Wасте ҳаракати тобора кучайиб бормоқда. Асосий мақсад — озиқ-овқат маҳсулотлари чиқиндиларини камайтириш ҳисобланади. Кўплаб инсонлар бу ташаббусни қўллаб-қувватламоқда ва сифати бузилган озиқ-овқатдан самарали фойдаланишни ўйлаб кўрмоқда.

Қотган нон

Қотган нон бўлакларидан таомларга солинадиган талқон тайёрлаш мумкин. Бунинг учун қотган нонни майдалаш керак. Бундан ташқари, талқон кўпроқ мазали бўлиши учун уни тостерда ёки товада озгина қовуриш мумкин. Бу нон бўлаклари учун ажойиб ва ​​табиий ўринбосар бўла олади. Уйда тайёрланган қотган нон бўлаклари мазали, қирсиллайдиган ва дўкондан сотиб олинганларидан қолишмайдиган бўлади.

Фото: Wday

Эзилган авокадо 

Авокадо озуқавий моддаларга жуда бой. Мевани тозалагандан кейин катта данаги қолади, жуда аччиқлиги туфайли уни еб бўлмайди. Бироқ, унинг данагидан терингизга ранг ва ёрқинлик қўшадиган ажойиб юз ниқобини яратиш мумкин. Ниқоб қуйидагича тайёрланади:

  • данакнинг қизарган қатламини олиб ташланг
  • уни майдаланг
  • тенг нисбатда ҳосил бўлган массани тупроқ ва сув билан аралаштиринг
  • 20 дақиқа давомида юз терингизда қўйинг

Фото: Wday

Ушбу ниқоб теридаги тешикларни тозалайди ва қизаришни камайтиради. Ниқобни ҳафтада икки марта қўллаш тавсия этилади.

Қуруқ колбаса

Қуруқ колбаса ташлаб юборилмаслиги керак, чунки у гўштли чипсларини тайёрлаш учун ишлатилиши мумкин. Бундай таомни тайёрлаш рецепти жуда оддий: колбасани ингичка бўлакларга бўлиб, электр қуритгичга жойлаштириш керак. Ундан ёқимли ҳид келишини истасангиз зираворлар ёки кўкатлардан фойдаланинг. Бу иштаҳани очувчи таом катталар ва болаларга ёқади. Электр қуритгич кўп функцияли қурилма бўлиб, нафақат колбаса учун, балки ҳар қандай маҳсулот қолдиқларини қуритиш учун ҳам мос келади.

Пишган банан

Мазали пишириқлар таййролашда пишган бананлардан фойдалансангиз бўлади. Ширинликнинг асоси классик бисквит хамири бўлиб, унга пишган банан қўшилади. Ушбу маҳсулотлардан тайёрланган ширинлик мазали ва юмшоқ бўлади. Desertнинг хамирига ун қўшмасангиз у парҳезбоп ширинлик бўлади.

Мева қолдиқларидан тайёрланадиган компот 

Мева қобиқларидан мазали компот тайёрлаш мумкин. Бундай ичимликнинг рецепти одатий компотдан фарқ қилмайди. Мева қолдиқларини идишга солинг ва устига сув қуйинг. Ичимликларга таъбингизга қараб шакар қўшинг, уни ҳам иссиқ, ҳам совуқ ҳолда ичсангиз бўлади.

Фото: Wday

Тухум пўчоғи

Тухум пўчоғи жуда кўп фойдали хусусиятларга эга. Тухум пўчоғи кукуни оқартиришнинг қадимий ва тасдиқланган усули ҳисобланади. Бироқ, бундай ҳолатда фақат оқ тухумлардан фойдаланиш керак. Пўчоқни майдаланг, уни табиий матодан ясалган сумкага ўранг ва боғланг.

Тухум пўстлоғини кир ювиш машинасининг барабанига солинг. Бу кир ювиш машинасида оқартиришнинг яхши усули. Бундан ташқари, тухум пўчоғи ўғит сифатида ишлатилиши мумкин. Пўчоқ кислоталиликни пасайтиради ва тупроқни унумдор қилади. У ўсимликларни фойдали элементлар билан тўйдиради.

Нордон сут

Агар сут қуюқлашган бўлса, хафа бўлманг. Нордон сутдан юмшоқ ва мазали пишлоқ тайёрлашингиз мумкин. Сутни 90 даражага қадар қиздиринг, бироқ қайнатманг. Кейин унга сирка қўшинг (1 литр учун 1 ош қошиқ) ва аста-секинлик билан аралаштиринг. Сут қалинлаша бошлайди ва творогга айланади. Творогни докан орқали сиқиб олинг ва совушини кутинг. Сиз унга таъбингизга кўра қаймоқ, туз ёки қалампир қўшишингиз мумкин. Пишлоқ юмшоқ ва енгил бўлади.

Мавзуга доир: